Ғиждувонча шашликка марҳамат!
Бухородаги ҳосил байрамида ҳар йили кабоб фестивали бўлиб ўтади.

11 декабрь соат 10:00да Ғиждувон туманидаги "Пахтакор" стадионида "Ҳосил байрами" бўлиб ўтади. Фестивалда хонанда Фарҳод Саидов, Гулсанам Мамазоитова ҳамда сўз устаси Аваз Охуннинг қатнашиши кутилмоқда.
Бундан ташқари байрам доирасида Аграр секторда самарали фаолият юритган соҳа раҳбарлари, юртимизнинг иқтисодий қудратини ва экспорт салоҳиятини юксалтиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш, илғор агротехнологияларни амалиётга жорий этиш борасида хизмат кўрсатганлар муносиб рағбатлантирилади.
Эсалтиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода “Шашмақом” республика фестивали ўтказилиши ҳамда Президент халқаро кинофестивал иштирокчиларини қутлаб, уларга муваффақият тилагани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







