Жамият

Қўйлиқ бозори кўчирилишига норозилик билдириб, машиналар йўлини тўсиб олганларга қамоқ жазоси тайинланди

Улар митинг ўтказиш тартибини бузишда айбли деб топилишган.

Қўйлиқ бозори кўчирилишига норозилик билдириб, машиналар йўлини тўсиб олганларга қамоқ жазоси тайинланди

 

Жорий йил 9 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Қўйлиқ бозоридаги тадбиркорлар мазкур савдо комплексининг кўчирилишига норозилик билдириб, машиналар йўлини тўсиб олгани акс этган видео тарқалди. Видео муаллифининг изоҳ беришича, одамлар Қўйлиқ бозори йўл кенгайтирилиши ва йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан бузилишга тушгани ва бозор ҳудудига кириш ёпиб қўйилганидан норозилик билдириб, йўлни тўсишга чиққан.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ нинг маълумот беришича, беш нафар фуқаро МЖТКнинг 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) ҳамда 201-моддасида (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

Қонунда 195-моддага биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

 

201-модда билан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш бараваридан саксон бараваригача миқдорда жаримага тортилишлари ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олинишлари мумкин.

 

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"