Тошкентда 8 та автомобил иштирокида йўл транспорт ҳодисаси рўй берди
Автоҳалокатга автобус ҳайдовчиси сабабчи бўлган.

Бугун, 12-декабр куни Тошкент шаҳрида 8 та автомобил иштирокида йўл транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу бўйича шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса бугун соат 15:00 атрофида Чилонзор тумани Дўмбиробод чорраҳасида содир бўлган. Жамоат транспортининг 70-сонли маршрути бўйича ҳаракатланувчи “Исузу” русумли автобус ҳайдовчиси бошқарувни бажара олмасдан бир нечта автомобилларнинг тўқнашувига сабабчи бўлган. Натижада «Лабо», «Спарк», «Нехиа-3», «Матиз», «Матиз», «Лаcетти» ва «Нехиа-2» русумли автомашиналар бир-бирига урилган.
Тўқнашув оқибатида автобус йўловчиси ва “Лабо” ҳайдовчиси тан жароҳати олишган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан терговолди текшируви ўтказилмоқда.








