Жамият

Янги йил байрамида 5 кун дам олинади

Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимларга 2022-йил 3-4 январь кунлари дам олиш куни сифатида белгиланиши мумкин.

Янги йил байрамида 5 кун дам олинади

 

"Mehnat huquqi” Телеграм каналининг хабар беришича, “2022-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда 2022-йил 3-январ — душанба, 4-январ — сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланиши кутилмоқда.

 

Фармон қабул қилинса, ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун (31-декабрдан 4 январгача) дам олади.

 

Жумладан:

 

2021-йил 31-декабрь (жума) – 2021-йил 10-майдаги ПФ-6222-сонли президент фармонига асосан қўшимча дам олиш куни;

 

 2022-йил 1-январь (шанба) – Меҳнат кодекси 131-моддасига кўра, ишланмайдиган кун (Янги йил байрами);

 

2022-йил 2-январь — якшанба дам олиш куни;

 

 2022-йил 3 январь (душанба) ва 4-январ (сешанба) кунлари – қабул қилиниши кутилаётган фармонга асосан қўшимча дам олиш куни.

 

Маълумот учун:  Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 16-моддасига мувофиқ, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин иш танлаш, ҳаққоний меҳнат шартлари асосида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир. 

 

Шунингдек, муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш ҳам қонунда белигиланган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 19-июл куни барча ходимлар ишдан бир соат эрта кетиш кераклиги ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Янги йил байрамида 5 кун дам олинади | Zamon.uz