Жаҳон

ЖССТ коронавирусга қарши қўллаш учун Ҳиндистон вакцинасини тасдиқлади

CovavaxTM деб номланган вакцина, асосан, кам даромадли мамлакатларга юборилади.

ЖССТ коронавирусга қарши қўллаш учун Ҳиндистон вакцинасини тасдиқлади

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Американинг Novavax компанияси лицензияси асосида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган CovavaxTM деб номланган COVID-19 вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Препаратнинг афзалликларидан бири уни оддий шароитда сақлаш мумкинлигидадир. Тўлиқ эмлаш босқичини якунлаш учун вакцинанинг икки дозаси олиш керак.

 

Препарат янги "Omicron" штаммига қарши курашда қанчалик ёрдам бериши мумкинлиги ҳозирча сўроқ остида.

 

Вакцина кам даромадли мамлакатларда, жумладан, ЖССТнинг COVAX дастури орқали эмлаш даражасини оширишга ёрдам бериши кутилмоқда.

 

CovavaxTM ЖССТ томонидан тасдиқланган тўққизинчи COVID-19 ваксинаси ҳисобланади.

 

Аввалроқ Ҳиндистонда сохта вакцина билан эмлаган шифокорлар қўлга олингани хабар қилинганди. Шунингдек, ЖССТ томонидан COVID-19 пандемияси 2022 йил сўнггига қадар чўзилиши ҳақида маълум қилинган.

 

Насиба Тўхтаева 

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Муссон ёмғирлари юзлаб биноларга зарар етказиб, 200 дан ортиқ иншоотнинг бутунлай вайрон бўлишига сабаб бўлди.

custom img

АҚШ ва Саудия Арабистони Ироқдаги объектга зарба берди

Вашингтон операция АҚШ ва Саудия Арабистони манфаатларига таҳдид солаётган нишонларга қарши ўтказилганини, воқеалар Эрон ракеталари билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

custom img

Инфантино Жаҳон чемпионати улушларини хусусий инвесторларга сотмоқчи

Ташаббус UEFАнинг кескин танқидига сабаб бўлди.

custom img

Япониядаги зилзила қурбонлари сони 13 нафарга етди

Зилзила оқибатларини бартараф этиш ва қидирув-қутқарув ишларига 4,6 мингга яқин ҳарбий хизматчиси жалб этилган.

custom img

Трамп Нетаняхуни одатдагидан совуқроқ кутиб олди

АҚШ президенти ва Исроил бош вазири ўртасидаги таранглик бир неча ҳафтадан буён давом этмоқда.

custom img

Россияда Ўзбекистон фуқароси террорчилар билан алоқани яширгани учун ҳибсга олинди

Эркак халқаро қидирувдаги террорчилик ташкилоти аъзоси билан олти ой давомида мунтазам мулоқот қилган.

custom img

Японияда 7,1 магнитудали зилзила оқибатида савдо марказида портлаш бўлди

Табиий офат оқибатида электр таъминоти узилди, йўллар ва бинолар шикастланди, савдо марказида юз берган портлашдан кейин 20–30 нафар ишчи бедарак йўқолди.

custom img

Швейцария суди Гулнора Каримовага оид ишни тўхтатди

Суд иши бўйича Ломбард Одиер банки жаримага тортилди, собиқ ходимга эса икки йиллик шартли қамоқ жазоси тайинланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"