Сиёсат

Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга расмий ташрифи якунланди

Президент ташриф якунида кореялик ишбилармонлар билан учрашди.

Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга расмий ташрифи якунланди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида Корея Республикасининг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

 

Тадбирда Корея Республикаси савдо, саноат ва энергетика вазири Мун Син Ук, Корея халқаро савдо уюшмаси раиси Кристофер Ку, Корея Эксимбанки, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA), «SK Ecoplant», «Posco», «Samsung», «SK Nexilis», «Youngone», «KIA Motors», «K-water», «KT-Net» ва кўплаб бошқа компаниялар раҳбарлари иштирок этди.


Давлатимиз раҳбари Корея компанияларини биргаликда янги, кенг кўламли ташаббусларни ишлаб чиқишга чақирди.


Жанубий Корея ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда фаол тадбиркорлик учун яратилган шароитларни юксак баҳолади ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантиришга катта қизиқиш билдирди.


Учрашувда Корея компаниялари билан ҳамкорликда рақамлаштириш, “яшил” энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, фармацевтика, геология соҳалари ва бошқа кўплаб йўналишларда умумий қиймати 5 миллиард доллардан ортиқ 40 та янги лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.


Президент Шавкат Мирзиёев бу режаларни маъқуллаб, мутасаддиларга аниқ муддатларини белгилаган ҳолда тегишли “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга топшириқ берди.


– Бош мақсадимиз – Корея бизнеси Ўзбекистонда қулай муҳитни ҳис этиб фаолият юритсин, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Президентимиз Корея компаниялари раҳбарларини Ўзбекистонга келиш ва у ерда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шароитлардан фойдаланишга таклиф этди.

 

custom img

Шавкат Мирзиёев “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

custom img

“Shinhan Bank” Ўзбекистонда шўба банк ташкил этиши мумкин

Шавкат Мирзиёев “Shinhan Financial Group” раиси Чжин Ок Дон билан учрашди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Hyundai”, “Kia” ва “Hyundai Rotem” раҳбарлари билан учрашди

“Kia” Ўзбекистонда янги русумдаги, электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Hyundai Rotem” Ўзбекистонга қўшимча юқори тезликдаги поездлар етказиб бериш имкониятларини ўрганмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Эксимбанки раиси билан учрашди

Томонлар 8 миллиард долларлик янги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш, юқори тезликдаги поездлар, муҳим минераллар, тиббиёт ва рақамли технологиялар бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Lotte Group” раиси билан учрашди

Томонлар Ўзбекистонда девелоперлик, туризм, меҳмонхона бизнеси ва мис фольгаси ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистон – Корея бизнес форуми: янги инвестициявий лойиҳалар ишга туширилмоқда

Тошкентда Кимё технологиялари маркази ишга туширилди, Жиззах, Фарғона ва Наманганда янги ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилди.

custom img

Ўзбекистон ва Корея бизнеси: саноат-технологик альянс тузиш таклиф қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Бош вазири 300 нафардан ортиқ давлат ва бизнес вакилларини жамлаган қўшма бизнес форумнинг очилишида иштирок этдилар.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди

Учрашувда рақамли иқтисодиёт, киберхавфсизлик, муҳим минералларни қайта ишлаш ва транспорт инфратузилмаси устувор йўналишлар сифатида қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"