Жамият

Божхона бошлиғи ва унинг ходимлари ишдан олингани айтилмоқда

Ушбу ҳолатга асосий сабаб сифатида божхона ходимларининг блогерга йўллаган мурожаати кўрсатилган.

Божхона бошлиғи ва унинг ходимлари ишдан олингани айтилмоқда

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент аэропорт божхона пости бошлиғи  ва унинг 2 нафар ходими ишдан олинганлиги ҳақида норасмий хабарлар тарқалди.

 

Божхона қўмитаси “Тошкент АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ёш ходимлари блогерга аноним мурожаат йўллаган. 

 

Унга кўра,  жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида комплекснинг 2014-2021 йиллардаги молиявий хўжалик фаолияти текширилганда, 14 миллиард сўм миқдоридаги, бюджет ва махсус фонд маблағлари ўзлаштирилгани очиқланган.

 

Ўғирлангани айтилаётган пуллар ходимларга  ойлик маоши ва ёрдам пули сифатида тарқатилиши керак бўлган.

 

Бу ҳолат бўйича сентябрь ойида хизмат текширув бошланган бўлса-да бироқ жиноят иши ҳам, хизмат текшируви ҳам ўтказилмаган. Шунингдек,  ўзлаштирилган маблағни жойига қайтариш учун ходимларнинг 3-4 ойлик маоши берилмаслиги маълум бўлган.

 

Мурожаат эълон қилинганидан 10 кун ўтиб, яъни бугун 19 декабрда Давлат божхона қўмитаси раиси А.Мавлонов буйруғи билан Тошкент аэропорт божхона пости бошлиғи Абдуллаев Раҳим эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Энергетика вазири ўринбосари ишдан олингани ҳамда Рустам Иноятов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.