Ўзбекистон

Фарғонада бир кило вазн ташлаганларга 500 минг сўм берилади

Бу ҳақда Хайрулло Бозоров халқ депутатлари вилоят кенгашининг 38 сессиясида маълум қилди.

Фарғонада бир кило вазн ташлаганларга 500 минг сўм берилади

 

Бугун, 20-декабрь куни халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров Фарғонада аҳолини соғлом турмуш тарзига ўргатиш мақсадида янги тажриба йўлга қўйилганини, агар ортиқча вазнга эга раҳбарлар ва фуқаролар вазн ташласа, уларга маълум миқдорда пул мукофоти тўланишини маълум қилди.

 

“Энг катта хатомиз – соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслигимиз. Фарғона тажрибасини йўлга қўйиш бўйича топшириқ бердим. Қарор ва низом қиляпмиз. Ортиқча вазнга эга раҳбар йил давомида 5 килодан бошлаб 10-15 килогача вазн ташласа, биз унга пул мукофоти берамиз.

 

Унинг тартиби қанақа бўлади? Ҳар бир шаҳар-туманда алоҳида комиссия бўлади. Масалан, бир раҳбар ё фуқаро ўзи яшайдиган ҳудуддаги поликлиникага боради ва бугунги сана билан рўйхатдан ўтади. Вазнини ўлчатиб, ёздириб қўяди. Агар ўша одам олти ойдан кейин 5 килога озса, биз унга энг камида 2,5 миллион сўм пул берамиз. Тасаввур қилинг, 1 кило вазн ташлаганга беш юз мингдан тўлаймиз. Ўзи кулгили, лекин шундай қилмасак бўлмайди. Бу ҳам Фарғона тажрибаси бўлади. 5 кило вазн ташласа 2,5 миллион, 10 кило вазн ташласа, 5 миллион пул олади. Кейин унга пул беришнинг ҳожати қолмайди. 10 кило вазн ташласа, ўзи ҳам енгил бўлиб қолади. Дунёга бошқача кўз билан қарашни бошлайди”, – дейди Хайрулла Бозоров.

 

custom img

Бахтиёр Иноқов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Иноқов Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратура босқичи битирувчиси ҳисобланади

custom img

Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган икки ходим “Жасорат” медали билан тақдирланди

Марҳум ФВВ ходими Тошкентдаги хонадонда бўлган ёнғинда 7 кишини қутқариб, ўзи ҳалок бўлганди. ЙПХ ходими Spark уриб кетиши оқибатида вафот этганди.

custom img

Шерзод Асадов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Шерзод Асадов 2021 йил март ойидан буён президент матбуот котиби сифатида ишлаб келмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов юксак мукофот билан тақдирланди

Президент фармонига кўра бир қатор давлат хизматчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди.

custom img

Комил Алламжонов “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Комил Алламжонов Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги сиёсий-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан бир қатор соҳа вакиллари мукофотланди

Президент фармони билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат ҳамда ОАВ соҳаларида фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди.

custom img

Таниқли қиличбоз ва МОҚ собиқ раиси Собир Рўзиев вафот этди

У жаҳон чемпионатларида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритган.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳозирда уларни Ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"