Жаҳон

Қозоқ болаларининг совет даври ҳақидаги саҳна кўриниши рус ҳамжамияти норозилигига сабаб бўлмоқда

Қозоғистонда боғча болалари совет аскарлари томонидан отилган талаба йигит образини гавдалантиришди.

Қозоқ болаларининг совет даври ҳақидаги саҳна кўриниши рус ҳамжамияти норозилигига сабаб бўлмоқда

 

Яқин кунларда қозоқ ижтимоий тармоқлардида боғча болаларининг саҳна кўриниши тасвирланган видеоёзувлар тарқалди. Тарбияланувчилар қозоқ талабасининг совет аскарлари томонидан қатл этилгани саҳнасини жонлантирган.

 

Видеолавҳанинг тарқалиши билан мамлакатда Совет Иттифоқи ҳақидаги хотиралар ҳам жонланиб кетди. Албатта, ўша кунларни Марказий Осиё халқлари каби, қозоқлар ҳам салбий кайфият билан эслашади.

 

Gazeta.ru сайти боғча болаларининг гавдалантирган саҳна кўринишидан сўнг уйғониб кетган халқ кайфиятидан руҳланганча мақола тайёрлашди. Унда бир нечта мутахассисларнинг фикрлари ҳам берилган.

 

Нашрнинг ёзишича, Нурсултон Назарбоев президентликдан кетгач мамлакатда миллатчилик туйғулари устидан назорат “заифлашди”. Бу фикрни МДҲ давлатлари институти директори ўринбосари Владимир Жарихин айтган. Унинг фикрига кўра, Назарбоев ўз даврида вазиятни назорат қилган, аммо ўшанда ҳам русийзабон аҳолининг муаммолари бўлган.

 

“Бир миллиондан ортиқ рус ва немис Қозоғистонни тарк этган”, - дейди у.

 

Кейинги жараёнларда Туркистон вилояти таълим бошқармаси бошлиғи Раҳимбек Жўлаев бу видеоёзув, тахминан, тўрт йил аввалги эканлигини таъкидлаган. Унинг айтишича, мактабгача таълимнинг намунавий дастурида бундай кўринишдаги саҳна кўринишлари ҳеч қачон кўзда тутилмаган. Расмийлар мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари билан болалар иштирокида бундай чиқишларга йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш суҳбатлари ўтказган.

 

Маълумот учун, боғча болалари жонлантирган саҳна кўринишига оид воқеалар 1986 йилда Олма-ота шаҳрида юз берган. Нашрнинг ёзишича, воқеаларга катта митинг бошлангани сабаб бўлган. Митинг ўтказишдан мақсад эса қозоқларни қозоқ минтақасидаги етакчи лавозимга тайинлаш эди. Бироқ ҳукумат норозиликни ҳибсга олиш орқали бостирган. Намойишчилардан 99 нафари қўлга олинган. Gazeta.ru'нинг ёзишича, улардан фақат икки нафари ўлимга маҳкум этилган.

 

Саҳна кўринишида бош қаҳрамон ҳисобланган Қайрат Рисқулбеков ўша ўлимга маҳкум қилинганлардан бири бўлган. У 20 ёшли талаба бўлиб, аслида унга ўлим эмас, 20 йиллик қамоқ жазоси тайинланган. Бироқ кейинги жараёнларда у отиб ўлдирилган. Қотиллик сабаби очиқланмаган. Ўлдиришга баҳона эса – “совет аскарини яралаган” деб талқин қилинади.

 

Ҳозирда Қайрат Рисқулбеков қозоқларнинг миллий қаҳрамонларидан бири ҳисобланади.

 

“Бироқ у вақтларда вазият бундай очиқдан очиқ намойишлар билан кечмаган. Ҳаммаси тинч ва сезилмас тарзда ҳал бўлган”, - дейди МДҲ давлатлари институти директори ўринбосари Жарихин.

 

“…бу видео ўз табиатига кўра жирканчдир”, - дейди сиёсий таҳлилчи Аркадий Дубнов мазкур ҳолатга баҳо берар экан. Унинг таъкидлашича, бундай видеолар совет халқининг "Улуғ Ватан уруши"даги ғалаба билан боғлиқ тарихий ютуқларига паразитлик қилишга ўхшайди.

 

“Бундай турдаги талқинни Россия болалар боғчаларида ҳам кузатдик. У ерда ўтказиладиган “Ғалаба куни”да болаларга ҳарбий кийим кийдиришган ва душманга муқаддас нафратни уйғотишда турли хил саҳналарни тақлид қилиш учун ёғоч автоматлар беришган”, - дейди у.

 

Сиёсатчининг таҳлилича, мустақил Қозоғистоннинг шаклланиб бориши қозоқлар учун фожиали бўлган совет ўтмишидан узоқлашишда содир бўлмоқда. Миллий-ватанпарварлик туйғуларининг ортиши ва совет тажрибасини фожиали тарзда қайта кўриб чиқиш мазкур турдаги салбий кўринишларни пайдо қилаверади.

 

Профессор Андрей Казанцевнинг айтишича, Совет Иттифоқи ҳақидаги бундай салбий “ривоят”лар барча Совет республикаларига тегишли бўлиши керак. Бироқ Совет Иттифоқига бўлган кучли нафрат кейинги жараёнларда Марказий Осиё давлатларида кучайиб кетган.

 

“Бу нафақат Қозоғистон, балки Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ҳам тегишли. Туркманистонда Сапармурод Ниёзов, Ўзбекистонда эса Ислом Каримов даврида. Бу, биринчи навбатда, ушбу мамлакатларда пайдо бўлган янги ўзига хосликлар билан боғлиқ. Яъни, истиқлол билан боғлиқ бўлган кучли миллатчилик сабаб. Бу ҳодиса нафақат “антисовет”, балки “антироссия” характерини ҳам олди”, - дейди Казанцев.

 

Владимир Жарихиннинг фикрича эса, Россия ҳукумати Марказий Осиё мамлакатларидаги бу каби ҳодисалар ва этник зулмнинг бошқа кўринишларига нисбатан кескин муносабатда бўлиши керак.

 

"Бу каби нарсаларга ким дуч келишидан қатъи назар, реакция жуда қаттиқ бўлиши керак. Бу инсон ҳуқуқларининг бузилишидир. Бу экстремизм бўлиб, уни маҳаллий миллат қиляптими ёки йўқми, жавобгарликка тортилиши зарур”, - дея фикр билдиради Жарихин.

 

Унинг қўшимча қилишича, Россия радикал миллатчилик кўринишларига нисбатан кескин муносабат билдирмоқда. Энди бу қўшнилардан ҳам талаб қилиниши керак.

 

“Интеграция ва ҳарбий бирлашмалар бўйича иттифоқчиларимиздан, жумладан Қозоғистондан ҳам худди шундай қаттиққўл муносабатни талаб қилишга тўлиқ ҳаққимиз бор”, — дейди МДҲ давлатлари институти директори ўринбосари Владимир Жарихин.

 

Мақола сўнгида Gazeta.ru нашри ҳам ўз ўрнида хулосасини ўқувчига ҳавола қилади:

“Ўша вақтда нафақат руслар, балки қозоқлар ҳам совет аскарлари кийимини кийишган. Шу боис, буни русларга ёки Россияга қарши ҳаракат деб айтиш адолатсизликдир.”

 

Аввалроқ СССРдан қочган 18 ёшли қиз жасорати ҳақида хабар берилганди. 

 

Оламгир Абдиев

custom img

«Мен бошқаларнинг ўлишига йўл қўя олмасдим»: Flydubai капитани ҳужум тафсилотларини айтди

Flydubai рейсида иккинчи учувчи томонидан ҳужумга учраган Смит Маччҳар Ҳиндистон Бош вазири билан суҳбатлашди.

custom img

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"