Спорт

Энг яхши тўпурар номига Агуэро номи қўйилади

Собиқ футболчи Серхио Агуэронинг фаолиятига ҳурмат бажо келтирилди.

Энг яхши тўпурар номига Агуэро номи қўйилади

 

Аргентинада энг яхши тўпурарга бериладиган мукофот бундан буён “Манчестер Сити” ва Барселонанинг собиқ футболчиси номи билан юритилади. Бу ҳақда Аргентина футбол федерацияси президенти Клаудио Тапия маълум қилди.

 

Фаолияти давомида ҳужумчи “Индепендиенте”, “Атлетико” ва Аргентина терма жамоасида ҳам ўйнаган. Клублар миқёсида у Европа лигаси ва UEFА Суперкубогини қўлга киритган, беш марта Англия чемпионатида, олти марта Англия кубогида ва уч марта Англия Суперкубогида ғолиб чиққан.

 

Маълумот ўрнида: Аргентина терма жамоаси таркибида Агуэро 2008 йилги Олимпиада, шунингдек, 2021 йилги Америка кубоги ғолиби бўлган.

 

Аввалроқ “Барселона”нинг қарзи 135 миллиард еврога етгани маълум бўлгани ва Каталония клубида норозичилик бошлангани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"