Спорт

“ПСЖ” Мессининг миллионлаб футболкаларини сотди

“ПСЖ”: “Месси орқали яхшигина даромад олдик”.

“ПСЖ” Мессининг миллионлаб футболкаларини сотди

 

“ПСЖ” Лионел Мессининг трансферидан яхши пул ишлаб олди. Клуб маълумотларига кўра, ҳужумчи жамоа таркибига қўшилганидан сўнг  футболкалар савдоси 30-40 фоизга ошган. Ҳозиргача орқасига Мессининг номи ёзилган миллионлаб футболкалар  сотилган. Айтиш жоизки, агар коронавирус пандемияси туфайли ишлаб чиқаришдаги кечикишлар бўлмаганида, бу кўрсатгичлар янада  юқорироқ бўлиши мумкин эди.

 

"Месси - ажойиб бойлик. Тижорий нуқтаи назардан, унинг таъсирини ортиқча баҳолаш қийин. Биз  ўтган йилгига қараганда кўпроқ футболка сотдик. Талаб камида 30-40 фоизга ошди. Ҳа, талаб катта. Агар биз кўпроқ футболкаларни чиқара олсак, ундан ҳам кўпроқ сотар эдик”, - дея иқтибос келтиради “Goal.Com” нашри “ПСЖ” ҳомийлик шартномаси директори Марк Армстронгдан.

 

Аввалроқ “Барселона” ҳужумчиси Усмон Дембеле клуб билан шартномасини узайтиришга рози бўлгани ва каталония клуби трансферлар учун маблағ излаётгани ҳақида хабар қилинганди.

 

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.