Ўзбекистон

Тошкентдан учаётган самолёт Андижонга қўна олмади

Бунга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган.

Тошкентдан учаётган самолёт Андижонга қўна олмади

 

"Uzbekistan Airways" АЖ нинг хабар беришича, метеорологик шароит тобора ёмонлашиб бораётгани (туман, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) муносабати билан фақатгина бугун, 24-декабрь куни HY091/Тошкент — Андижон авиақатнови Тошкент — Фарғона муқобил йўналиши бўйича амалга оширилишини маълум қилади. HY091/Андижон — Тошкент қатнови эса Фарғона шаҳридан амалга оширилади.

 

Шунингдек:

HY-091 қатновининг жўнаб кетиш вақти соат 14:00 га ўзгартирилди.

HY-092 қатновининг жўнаб кетиш вақти эса соат 16:00 га ўзгартирилди.

 

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Андижон ва Фарғона аеропортлари ўртасида трансфер ҳаракат ташкил этилади, — дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Uzbekistan Airways"да айрим парвозлар бир неча соатга кечиктирилганди. Шунингдек, компания мамлакат ичига қўшимча қатновни йўлга қўйиши ҳамда янги модель асосида Тошкентдан Москвага илк парвозни амалга ошириши ҳақида хабар берилганди.

 

custom img

Оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги кредитларини бошқариш ваколати туман штабларига берилади

Маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчиларининг лойиҳаларни молиялаштириш бўйича билим ва кўникмалари етарли эмаслиги танқид қилинди.

custom img

Ҳокимлар ҳафтада уч кун фақат камбағаллик ва бандлик масалалари билан шуғулланади

Ҳар бир вилоят ва туманда камбағалликни қисқартириш бўйича штаблар тузилади.

custom img

Хоразмда 81 минг нафар камбағал аҳолининг ҳолати ўрганилди

Хоразмдаги камбағал оилаларда 48 минг нафар бола борлиги аниқланиб, улар учун қўшимча тўгараклар ташкил этиш вазифаси белгиланди.

custom img

Ҳудудларда кредит олиб, бизнесини юргиза олмаган 62 минг аҳоли бор

Президент айрим ҳудуд раҳбарларининг мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиб, аҳолини иш билан таъминлашда етарли натижа кўрсата олмаётганини танқид қилди.

custom img

Камбағалликни қисқартиришда масъул раҳбарларнинг фаолияти танқид қилинди

Президент камбағалликни қисқартиришда ажратилган кредитлардан самарали фойдаланиш ва қуйи тизим ишига аниқ кўрсатмалар бериш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистонда эҳтиёжманд аҳоли сони 1,5 миллион нафаргача қисқарди

49 та туман ва 3 429 та маҳалла камбағалликдан холи ҳудудга айланмоқда.

custom img

Ҳиндистон фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби соддалаштирилди

Унга кўра, айрим давлатларнинг амалдаги кўп марталик бизнес ёки туризм визасига эга бўлган ҳиндистонликлар Ўзбекистонда 30 кунгача визасиз бўлиши мумкин.

custom img

Ғолиблар 15 миллион сўмгача мукофот билан тақдирланади

Тошкентда ўтказиладиган “Tashkent International Half Marathon – 2026” ярим марафонида ғолиблар 1 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача бўлган пул мукофотлари билан тақдирланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"