Жамият

“Uzbekistan Airways” мамлакат ичига қўшимча қатновни йўлга қўяди ⠀

“Uzbekistan Airways” АЖ йўловчилар талабини инобатга олган ҳолда 2021 йилнинг  31 октябридан 2022 йилнинг 20 мартига қадар Тошкент-Наманган-Тошкент йўналиши бўйича  қўшимча қатновни йўлга қўяди.  Мазкур қатнов ҳафтанинг ҳар якшанба кунида амалга оширилади.

“Uzbekistan Airways” мамлакат ичига қўшимча қатновни йўлга қўяди  ⠀

 

Авиачипталар қуйидаги ҳаракат жадвали ва маҳаллий вақтлари бўйича амалга оширилади.

 

Жумладан:

Тошкентдан жўнаб кетиш: 19:20

Наманганга келиш: 20:20

Наманган жўнаб кетиш: 21:00

Тошкентга келиш: 21:50

 

Агар Тошкент – Наманган – Тошкент йўналиши бўйича юксиз бир томонлама парвоз қилиш керак бўлса, авиачипта нархи 99343 сўм, борди-ю багаж билан бўлса, нархлар 111 763 сўмдан бошланади. Шунингдек, мазкур йўналишдаги бориш ва ортга қайтиш учун авиачипталар нархи юксиз 173 850 сўмдан, юк билан эса 198 686 сўмдан юқорилаб боради.

 

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, “Uzbekistan Airways Sales” филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, авиакомпаниянинг расмий сайти орқали авиачипта харид қилиб олаётганда 3 фоизли чегирма тақдим этилади.

 

Бундан аввал “Uzbekistan Airways” янги модел асосида Тошкентдан Москвага илк парвозни амалга оширгани, Россия-Ўзбекистон учун авиарейслар сони оширилаётгани ҳамда Тошкент — Қарши — Тошкент авиақатнови қайта тикланиши ҳақида хабар берилганди. 

 

Оламгир Абдиев

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"