Жамият

Байрам кунларида ходимни ишга жалб қилиш учун шартнома тузилган бўлиши зарур

Маълумот учун, байрам, яъни ишланмайдиган кунлар арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Байрам кунларида ходимни ишга жалб қилиш учун шартнома тузилган бўлиши зарур

 

Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади. Агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилади.

 

Шунингдек, ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади. Бундай иш ва иш жойларига аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишлар, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишлари киради.

 

Агар ходим дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишларга жалб қилинса, унда унинг хизмати учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши зарур.

 

Аввалроқ байрам кунлари Тошкент жамоат транспорти ҳаракати бир соатга узайтирилиши ҳамда Янги йил байрамида 5 кун дам олиниши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Байрам кунларида ходимни ишга жалб қилиш учун шартнома тузилган бўлиши зарур | Zamon.uz