Жамият

UzAuto Motors энди Озарбайжонга келди

Жорий йилнинг 28 декабрида UzAuto Motors’нинг Ҳажигабул (Озарбайжон) шаҳридаги ишлаб чиқариш линияси ривожлантиришнинг иккинчи босқичига ўтди.

UzAuto Motors энди Озарбайжонга келди

 

Бу ҳақида компания ўз веп-сайтида хабар тарқатди.

 

Унда айтилишича, мазкур заводда "Chevrolet Damas", "Labo", "Lacetti", "Tracker" ва "Malibu" автомобилларини йиғиш йўлга қўйилди.

 

“Ишлаб чиқариш “Азермаш CP” МЧЖ ҚК заводининг ишлаб чиқариш қувватларида йўлга қўйилган бўлиб, бу ерда жорий йилнинг сентябр ойидан буён "Chevrolet Nexia" ва "Cobalt" автомобиллари ишлаб чиқарилмоқда. Барча маҳсулотлар General Motors (АҚШ) томонидан ўрнатилган жаҳон стандартларига мувофиқ ишлаб чиқарилади”, — деб ёзилган хабарда.

 

UzAuto Motors Озарбайжонда анчагина катта истиқболларни кўзламоқда. Компаниянинг маълум қилишича, ушбу йўналишдаги кейинги қадам Озарбайжондаги Chevrolet автомобиллари портфолиосини янги перспектив автомобиль моделлари билан тўлдиришдир. Бундан ташқари, келгуси йилларда ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ошириш ҳам лойиҳага киритилган бўлиб, 2022 йил охирига келиб, йилига камида 5000 та автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эришиш режалаштирилган.

 

Маълумот учун, Ҳажигабул саноат квартали таркибига кирувчи “Азермаш CP” Боку шаҳри яқинида жойлашган бўлиб, у “AVTOSANOAT INVEST” МЧЖ (Ўзбекистон) ва “STA INSAAT” МЧЖ (Озарбайжон) томонидан ташкил этилган қўшма компания ҳисобланади.

 

Мазкур лойиҳалар 2021 йил 21 июлда икки давлат таҳкилотлари томонидан имзоланган келишув асосида амалга оширилмоқда.

 

“Қардош давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичи 2019 йил октябр ойида, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бакудаги расмий ташрифи вақтида Туркий кенгашнинг саммити доирасида эълон қилинган”, — дейилади хабарда.

 

Аввалроқ UzAuto Motors депутат Расул Кушербаевнинг танқидига жавоб қайтаргани ҳамда Европа автобозорларида савдо кўлами пасайгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"