Жаҳон

Ким Чен Иннинг отаси “шаурма”ни кашф қилган(ми?)

КХДР матбуоти “шаурма” 2011 йилда Ким Чен Ир томонидан ихтиро қилинганини айтмоқда.

Ким Чен Иннинг отаси “шаурма”ни кашф қилган(ми?)

 

Бу ҳақда The Independent хабар тарқатди.

 

Нашрнинг ёзишича, маҳаллий матбуот 2011 йил Пхеньянда кўча таомлари кўпайиб кетгани ҳақида ёзар экан, КХДР пойтахтидаги “Кумсонг” озиқ-овқат заводи ёнидаги савдо растасида гўшт тўлдириб, буғдой унидан тайёрланган “шаурма” еяётган Шимолий кореяликлар ҳақида сўз юритади.

 

Шундай маҳаллий нашрлардан бири “Rodong Sinmun” газетаси бўлиб, у ҳам айнан Ким Чен Ирни мазкур таом асосчиси дея таърифлайди.

 

“У(Ким Чен Ир) одамларга гўшт тўлдириб, буғдой унидан тайёрланган пишириқлар билан хизмат қилишни буюрди. Унинг “…халқимизга ёзда минерал сув, қишда эса иссиқ чой билан ейиладиган “гўштли нон” билан хизмат қилинса, янада ёқимли бўлар эди”, деган сўзларини эслаймиз ", - деб ёзади газета.

 

Шунингдек, мақолада ёзилишича, КХДРнинг амалдаги раҳбари Ким Чен Ин “ишлаб чиқаришдан тортиб то хизмат кўрсатишгача бўлган ясси нонларга катта қизиқиш билдирган ва бунинг учун чора кўрган”.

 

Аввалроқ Шимолий Корея қора оққуш гўшти ёрдамида очликка қарши курашмоқчилиги ҳамда Ким Чен Иннинг саломатлиги жойидалиги ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.