Жаҳон

Энди Англия ва Уэльсда эмизикли оналарни уларнинг розилигисиз суратга олиш жиноят ҳисобланади

Буюк Британия Адлия котиби Доминик Раабнинг таъкидлашича, бу ҳаракат эмизикли аёлларнинг ҳижолат тортиши ва ноқулайлик сезишини тўхтатади.

Энди Англия ва Уэльсда эмизикли оналарни уларнинг розилигисиз суратга олиш жиноят ҳисобланади

 

Мазкур жиҳатларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси “эмизикли оналарнинг ғалабаси” деб аталган ва олқишлар билан қабул қилинган.

 

Маълумотларга кўра, қонун лойиҳасига сабаб бўлувчи ҳаракатни манчестерлик дизайнер Жулиа Купер бошлаб берган.

 

“Мен қизимни овқатлантириш учун маҳаллий паркдаги ўриндиқлардан бирига ўтирдим. Диққатим фақат фарзандимда бўлгани сабаб бошқа ўриндиқда ўтирган эркакни пайқамадим. Бошида “у менга қарамаяпти” деган умидда орқага ўгирилдим. Аммо адашган эканман. Нотаниш эркак сурбетларча рақамли камераси билан мени суратга ола бошлади”, - дейди у.

 

Купернинг айтишича, у бу ҳолатдан жуда ҳайратга тушган ва шаҳар полициясига мурожаат қилган. Афсуски, ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар бу ҳолатда ҳеч қандай жиноят содир этилмаганини шунинг учун ҳеч қандай чора кўролмаслигини айтишган.

 

"Бу вазиятда ўзимни жуда таҳқирланган сездим. Аксига олиб, полиция ҳам ҳеч қандай ёрдам бера олмади. Фарзандимни овқатлантираётган ҳолатимни суратга олаётган эркакнинг қилмишидан жуда ғазабландим. Бу ғоят даражада разиллик эди. Нимадир қилишим кераклигини англадим”, - дейди Купер.

 

Шундан сўнг, аёл Лейбористлар партияси депутати Джефф Смит ва унинг ҳамкасби Стелла Кризи билан боғланиб, вазиятни тушунтирган. Бундай вазиятлар учун қандайдир чора кўрилиши лозимлигини талаб қилган.

 

Бошида кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган қонун лойиҳаси охир-оқибат тасдиқланди.

 

“Бу эмизикли оналарнинг ғалабасидир. Энди бизни бегоналар ўзлари хоҳлаганча суратга ва видеога олишолмайди. Ёш болали оналар жамоат жойида ўзларини ноқулай ҳис қилишларига чек қўйилди” – дейди Купер қонун лойиҳаси тасдиқлангандан сўнг. 

 

Аввалроқ аёлларни зўравонликдан ҳимоя қила оладиган "Ҳимоя ордери" жорий қиладиган ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"