Жамият

Меҳнат фаолиятида ҳам аёллар ҳуқуқи қатъиян ҳимоя остида

Масалан, иш вақтидан ташқари, тунги ишларда аёллар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади.

Меҳнат фаолиятида ҳам аёллар ҳуқуқи қатъиян ҳимоя остида

 

Қонунчиликда ҳомиладор ёки 14 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди. Бунинг учун уларнинг розилиги олиниши лозим. Мазкур тартиб 16 ёшга тўлмаган имконияти чекланган(ногирон) боласи бор аёллар учун ҳам амал қилади.

 

Меҳнат шароити ноқулай ишларда, шунингдек ер ости ишларида аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланади. Ер остидаги баъзи ишлар, масалан, жисмоний бўлмаган ишлар ёки санитария ва маиший хизмат кўрсатиш ишлари бундан мустаснодир.

Меҳнат Кодекси. 225-модда.

 

Иш жараёнида аёлларнинг улар учун мумкин бўлган нормадан ортиқ юкни кўтаришлари ва ташишлари ман этилади.

 

Шунингдек, ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга махсус тиббий ҳужжат бўлгандагина йўл қўйилади. Яъни, мазкур турдаги ишлар она ва боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлиши лозим.

 

Бундан ташқи, Меҳнат Кодексининг 78-моддасида иш берувчи томон мурожаатчи аёлларни ҳомиладорлиги ёки боласи борлигини важ қилган ҳолда ишга олмаслиги ғайриқонуний равишда рад этиш деб баҳоланади. Яъни, қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт бўлган бу турдаги аёлларнинг ишга кириш бўйича мурожаати асосли тарзда рад этилиши лозим. Ҳомиладорлиги ёки ёш болалиги ишга қабул қилинмаслигига баҳона бўлолмайди.

 

Шу билан бирга, уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёллар иш вақтини қисқартириш талабини ташкилот раҳбарига билдириши мумкин. Бу жараёнда иш вақти ҳафтасига 32 соатдан кам бўлмаслиги лозим.

 

Эслатма. Иш вақти қисқартирилган бўлса ҳам ёш болали ва давлат бюджети орқали молиялаштириладиган муассаса ва ташкилотларда ишловчи аёллар бошқа ходимлар каби бир хил ойлик олиш ҳуқуқига эга.

 

Аввалроқ агар аёл ҳомиладор бўлса, эрнинг ажрашиш ҳақидаги талаби қондирилмаслиги ҳамда эндиликда Англия ва Уэльсда эмизикли оналарни уларнинг розилигисиз суратга олиш жиноят ҳисобланиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"