Шимолий Корея навбатдаги баллистик ракетани учирди
Сўнгги бор КХДР 5 январь куни гипертовушли қурол синовини ўтказганди.

Шимолий Корея навбатдаги ракета синовларини ўтказди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Маълумотларга кўра, 11 январь куни маҳаллий вақт билан 07.27 да КХДР ички ҳудудларидан баллистик ракета учирилган. У Япон денгизига бориб тушган. Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўмитасининг маълум қилишича, бу Шимол армиясининг қишги машғулотларининг босқичи бўлиши мумкин.
Шимолий Корея сўнгги бор 5 январь куни ракета синови ўтказганди. Ушбу ракета ҳам Япон денгизи тарафга учирилган. 6 январда Пхеньян гипертовушли ракета синови ўтказилганини маълум қилганди.
Жаҳонгир Қўзиев







