Жамият

Ёлғончи сарлавҳалар: бундан ким манфаатдор?

Бугун сарлавҳаси ваҳима, лекин ичи пуч хабар ва мақолалар кўпайди.

Ёлғончи сарлавҳалар: бундан ким манфаатдор?

 

Бугун мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари сезиларли даражада жонланди. Сўз эркинлиги янада ривожланди. "Теша тегмаган" мавзулар, илгари тилга олинмаган муаммолар очиқ-ойдин ёритилмоқда. Албатта, бу қувонарли ҳол. Аммо танганинг иккинчи томони бор — деразани очсак, тоза ҳаво билан бирга чанг-ғубор ҳам кирганидек, айрим масалалар киши дилини хуфтон қилади.

 

Масалан, сўнгги пайтларда кузатувларим давомида бир нарсага кўп гувоҳ бўляпман: баъзи муаллифлар шундай сарлавҳа қўядики, иштиёқ билан ўқишни бошлайсиз-у унинг охирига етгунча сиз кутган, қизиқиш уйғотган мазмун-моҳиятдан, ўйдан асар ҳам қолмайди. Бугун сарлавҳаси ваҳима, лекин ичи пуч хабар ва мақолалар кўпайди.

 

Ахборот оқими шиддат билан ривожланаётган бир паллада аудиаториянинг асосий қисми ОАВ (асосан, интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқлардаги турли каналлар)даги материалларнинг фақат сарлавҳасини ўқиш билан чекланади. Чунки интернетни ёқишимиз билан ахборотлар ёғилиб келади. Буларнинг барчасини ўқишга вақтимиз етмайди, кўпинча.

 

Тан олиш керак, аслида, ҳақиқатдан йироқ, баландпарвоз сарлавҳалар қўйишдан мақсад кўпроқ ўқувчи диққатини тортиш, рейтингларда юқори ўринларни эгаллаш. Лекин халқимизга хос вазминлик, ҳақиқатгўйлик каби фазилатлар ўрнини, тобора ёлғон, одамлар кўнглига қўрқув солиш каби салбий иллатлар эгаллаб бормоқда. Пашшадан фил ясаб, ёлғон-яшик сарлавҳалар билан кузатувчи эътиборини тортиш унга нисбатан ҳурматсизлик саналади.

 

Мисол учун, яқинда Тошкент халқаро аэропортида рапид шахмат бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовни кутиб олиш маросимида на Туризм ва спорт вазирлигидан, на бошқа мутасадди ташкилот раҳбарларидан бирорта одам қатнашмагани, уларнинг шаънига айтилган "мақтов"лар билан бойитилган сарлавҳалар остида тарқалган хабарлар ижтимоий тармоқлар орқали кенг мулоҳазаларга сабаб бўлди. Бу каби хабарларни "удар" сарлавҳа билан бериб, пиар қилган интернет нашрлари ҳам бўлди. Аммо спортчини кутиб олиш маросими 1 январдан 2 январга ўтар кечаси тунги соат 2:00-3:00 оралиғида бўлиб ўтгани, унда Туризм ва спорт вазири маслаҳатчиси, вазирлик матбуот хизмати бошлиғи Лола Рахманбаева, вазирликнинг Ноолимпия спорт турларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ҳамда вазирлик ҳузуридаги давлат унитар корхонаси раҳбари, Шахмат федерацияси вакиллари иштирок этгани очиқланди.

 

Бундан ташқари, шоу-бизнес вакиллари ва таниқли шахсларнинг ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни тарқатишда ҳам ёлғон-яшик, мавзу доирасидан четда бўлган сарлавҳалар танланади. Бу эса, қайсидир маънода, интернет нашрлари ёки муаллифга турли рейтинглардан юқори ўрин эгаллаш, даромад, обрў олиб келади. Бошқа томондан эса, катта эҳтимол билан жамият тараққиётида турли таҳдидлар, низолар келтириб чиқариши ҳам мумкин. Шунингдек, одамлар орасида ваҳима, қўрқув, турли шов-шувлар, уйдирма ва адоватларнинг урчиши, бўҳтон ҳамда таҳликаларнинг илдиз отишига олиб келишига сабаб бўлади. Ўртадаги ўзаро ишонч йўқолади.

 

Сарлавҳа — ярим мақола. Тўғри танланган сарлавҳа мақолада кўтарилган масалага тўлиқ мос тушиши, ўқувчи диққатини жалб қила олиши билан бир қаторда шакл ва мазмун уйғунлигини ҳам таъминлаб беради.

 

Энг ачинарлиси, ўқувчи ва ОАВ ўртасидаги ишончнинг йўқолишига, кузатувчилар онгида журналистлар ёлғончи ва кўпиртириб, қўшиб ёзиш билан айбдорга айланади. Зеро, бўрттирилган, асл моҳиятдан йироқ сарлавҳалар билан ЁЛҒОНЧИ деган тамға олишнинг ўзи уят. Кузатувчини алдашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"