Жаҳон

Трамп Эрон ядро дастури тезлашишда айбдор — Оқ уй

Шунингдек, собиқ президент қарорлари Эроннинг минтақа бўйлаб ҳужумлари кучайишига сабаб бўлгани таъкидланган.

Трамп Эрон ядро дастури тезлашишда айбдор — Оқ уй

 

Оқ уй АҚШ собиқ президенти Дональд Трампни Эрон ядро дастури тезлашишида айблади. Бу ҳақда “Риа Новости” хабар берди.  

 

Жозеф Байден матбуот хизмати раҳбари Жен Псакининг сўзларига кўра, Трампнинг кўп томонлама ядро келишувидан чиқиб кетиши Теҳронни мажбуриятлардан озод қилган ва АҚШни халқаро майдонда яккаланиб қолишига сабаб бўлган.

 

“Биз ҳозир яна музокаралар столидамиз. Аммо собиқ администрациянинг ядро келишувидан чиқиб кетиши Эроннинг атом дастури тезлашишига олиб келди. Ҳозирда Теҳрон бизнинг Форс кўрфазидаги ҳамкорларимизга тўғридан-тўғри ҳужум  қилмоқда, унинг қўғирчоқлари АҚШ қўшинларига зарар етказяпти.Вашингтон эса халқаро майдонда бутунлай яккаланиб қолди”, – деган  у.

 

Маълумот ўрнида: Ҳозирда Венада Эрон билан ядро келишуви бўйича саккизинчи раунд музокаралар бўлиб ўтяпти. Теҳрон АҚШ билан мулоқотдан бош тортмоқда ва Трамп даврида жорий қилган санкцияларни бекор қилишни талаб қиляпти.

 

Аввалроқ Эрон Саудия Арабистони билан муносабатларни яхшилашга тайёрлигини маълум қилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

АҚШ Исроил ва Ливанга янги сулҳ ташаббусини таклиф қилди

Таклифга кўра, Ҳизбуллоҳ ҳужумларни тўхтатади, Исроил эса можаронинг кенгайишидан тийилади.

custom img

АҚШда юқори малакали мутахассислар учун “Грин карта” жараёни енгиллаштирилди

Эндиликда мутахассислар ариза топшириш учун мамлакатни тарк этишга мажбур бўлмайди.

custom img

Францияда Чемпионлар лигаси финалидан кейинги тартибсизликлар сабаб юзлаб одамлар ҳибсга олинди

Футбол мухлислари ва полиция ўртасидаги тўқнашувларда жами 219 киши жароҳатланган. Улардан саккиз нафари оғир аҳволда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди

Денизли вилоятида йўловчи автобуси иштирокидаги ҳалокат оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳатланди.

custom img

АҚШ ва Эрон 300 миллиард долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этишни муҳокама қилмоқда

Мазкур маблағлар Эронни тиклаш, инфратузилмани модернизация қилишга йўналтирилади.

custom img

Россия Арманистондаги элчисини маслаҳатлашув учун Москвага чақириб олди

Мазкур қарор Арманистон раҳбариятининг Европа Иттифоқи билан интеграцияни чуқурлаштиришга қаратилган қадамлари фонида қабул қилинган.

custom img

Россия мигрантлар назоратини кучайтирмоқчи

Россия ИИВ хорижий давлатларда миграциягача тайёргарлик марказларини ташкил этиб, мигрантларга мамлакатга киришидан аввал электрон идентификация карталарини беришни режалаштирмоқда.

custom img

Ҳиндистонда кучли ёмғир ва бўрон оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг тўрт штатида юз берган кучли ёмғир, момақалдироқ ва бўронлар оқибатида ўнлаб одамлар жароҳат олди ҳамда инфратузилмага жиддий зарар етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"