Жамият

Самарқандда ниқоб тақмаганлик учун 1 миллион 350 минг сўмми?

Мазкур саволга вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари жавоб берди.

Самарқандда ниқоб тақмаганлик учун 1 миллион 350 минг сўмми?

 

Қоидага кўра, жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юриш бўйича қоидабузарликлар учун жарима миқдори Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (МЖтК) 54 моддаси билан белгиланади. Ҳуқуқбузарлар  БҲМнинг 5 бараваригача (1 миллион 350 минг сўм) жаримага тортилиши кўзда тутилган.

 

COVID-19 нинг янги штамми кириб келиши муносабати билан карантин қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ИИВ томонидан белгиланган тартибдаги назорат чоралари, яъни фуқароларни тиббий ниқобда бўлишларини назорат қилиш, савдо ва жамоат тадбирлари бўладиган жойларда карантин қоидаларига риоя этишларини назорат қилиб борилади.

 

Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сағдуллаев айни кунларда вилоятда ИИБ ходимлари томонидан ниқоб тақмаган фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

 

“Ниқоб тақмаган фуқароларга тегишли қоидалар батафсил тушунтирилгач, расман огоҳлантирилади. Аммо шундан кейин ҳам яна айнан ўша фуқаро тиббий ниқоб тақмаган ҳолда қайд этилса жарима қўллашга мажбур бўламиз”, дейди Ж.Сағдуллаев. 

 

Маълумот учун: 9 январь куни COVID-19 га қарши кураш бўйича махсус комиссия карантин чораларини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Барча ташкилотларга ходимларни фақат эмланганидан кейин иш жойига киритишга рухсат берилади.

 

Давлат органларига ҳар қандай тадбир ўтказиш тақиқланади. Аҳолини тўлиқ эмлаш жараёни жадаллаштирилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг 12 та туманида махсус COVID поликлиникалари иш бошлаши ҳамда коронавирусга қарши вакцинанинг 2022 йилги партияси олиб келингани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"