Жамият

Сохта маҳсулотдан эҳтиёт бўлинг!

Тошкентда “Rolton” бренди номидан қалбаки маҳсулот ишлаб чиқараётган яширин корхона аниқланди.

Сохта маҳсулотдан эҳтиёт бўлинг!

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.М. ўз уйида яширин ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, “Rolton” бренди остида истеъмолчиларнинг соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотни қўлбола усулда ишлаб чиқариб, қадоқлаб сотиш учун тайёрлаб қўйганлиги аниқланди. Мазкур хонадондан 464 дона қадоқланган “Rolton”, 68 килограмм сариқ ва 7,49 килограмм қизил рангли кукунлар ва бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

 

Шунингдек, “Rolton” маҳсулоти ҳуқуқий эгаси “M.F.” компаниясининг маълумотига кўра, фуқаро Х.М. томонидан ишлаб чиқарилган “Rolton” маҳсулоти қалбаки экани, олинган кукунлар компания томонидан ишлаб чиқарилмагани, қадоқланган пакетлардаги код рақамлари ҳам қалбакилиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш), 186-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.