Жамият

Боёвут тумани ҳокими Ўзбекистонда биринчи бўлиб кенгаш раислигини депутатларга топширди

У ўзининг кенгаш раиси мақомини депутатларга топшириш орзусида эканини билдирган.

Боёвут тумани ҳокими Ўзбекистонда биринчи бўлиб кенгаш раислигини депутатларга топширди

 

Бу ҳақда туман ҳокимининг матбуот котиби хабар берди.

 

"Яна бир янгиликни айтмоқчиман. Бундан буён кенгаш раҳбари ҳоким бўлмайди. Тажриба тариқасида Боёвут туманида маҳаллий кенгаш раиси депутатлар орасида сайланади. Бир умрлик орзум шу, энди биринчи сектор раҳбари сифатида кенгаш мажлисида секторлар қаторида пастда ўтириб, нейтрал ҳисобот топшираман, яъни ўзим кенгаш раиси вазифасини амалга оширмайман", – деган у.

 

"Gazeta.uz"нинг Ураловага таяниб ёзишича, туманга давлат раҳбарининг ташрифи белгиланмоқда.

 

"Эртага сизлар билан учрашади, ҳокимни алоҳида, кенгашни алоҳида қилиб бераман дейди, сизларни фаолликларингни назорат қилади энди. Эртага сенаторлар, доимий ишлайдиган депутатларга шароит қилиб берамиз, ойлик оласиз. Депутатлар Боёвутда фаол бўлгани учун ҳам айнан шу ердан бошлашаяпти", — деган ҳоким.

 

Дилфуза Уралованинг таъкидлашича, ҳозирда депутатларнинг ойлик маошини ҳал қилиш юзасидан тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда.

 

"Тўғри, бақирамиз, чақирамиз, лекин, бу ривожланишимиз учун. Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги гуруҳ келиб кетди", — деган у.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё ҳокими 9 туман ва шаҳар раҳбарларига жиддий огоҳлантириш бергани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.