Жамият

Зойир Мирзаев мутасаддиларнинг баҳоналарини қабул қиладими?

Тошкент вилоятида баъзи лойиҳаларга ажратилган маблағлар реалликдан йироқ, ошириб кўрсатилгани аниқланди.

Зойир Мирзаев мутасаддиларнинг баҳоналарини қабул қиладими?

 

Ўтган йили Тошкент вилоятида 96 та мактабгача таълим муассасаси, жумладан, 45 таси Инвестиция дастури, 22 таси "Обод маҳалла" дастури бўйича ва қолгани ҳукуматнинг тегишли қарорлари ижроси доирасида қурилиб, таъмирланиши лозим эди. Бунинг натижасида 57 та қўшимча бино қурилиши ва 7 минг 724 нафар бола учун янги ўринлар яратилиши кўзда тутилганди. Бироқ турли важ ва сабабларга кўра ҳалигача 53 та объектда қурилиш якунига етказилмаган.

 

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев раислигида мактабгача таълим йўналишида амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар таҳлилига бағишланган йиғилишда айни йўналишдаги ишлар қониқарсиз экани танқид қилинди.

 

Таъкидланганидек, вилоятда боғча ёшидаги (3-7 ёшли) болаларни мактабгача таълимга қамраб олишни 69 фоизга етказиш режалаштирилган. Бироқ ҳанузгача белгиланган мақсадга эришилмаяпти. Ҳоким бу масалага ҳам жиддий эътибор қаратиб, мутасаддиларга қатъий топшириқлар берди.  

 

Онлайн тарзда ташкил этилган йиғилишда ҳар бир туман-шаҳарда фойдаланишга топширилиши кечикаётган қурилиш объектларининг сабаблари ўрганилди.

 

Аниқланишича, баъзи лойиҳаларга ажратилган маблағлар реалликдан йироқ, ошириб кўрсатилган, ёки ўз вақтида ажратилмаган. Аксар ҳолатларда қурилиш ташкилотлари иш жараёнида сусткашлик ва ўзбошимчаликка йўл қўйилган.

 

Бу кўзбўямачиликларга Зойир Мирзаев жим қараб ўтирмади. Бунёд этилиши лозим бўлган ҳар бир объект бўйича туман-шаҳар ҳокимлари, қурилиш ва лойиҳачи ташкилотлар вакиллари билан бирма-бир гаплашиб, масалага ойдинлик киритди. Айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўриш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари масалага ҳуқуқий баҳо беришлари лозимлиги айтилди.

 

Шунингдек, мутасадди раҳбарларга боғчалар қурилишида замонавий, тежамкор ва сифатли технологияларни қўллаш, маҳаллий хомашёдан фойдаланиш, болаларга қулайлик яратиш борасида зарур таклифлар ишлаб чиқиш талаби қўйилди. Бу ишларга масъул бўлган ҳокимларнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари жавобгарлигини ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

 

Мазкур йиғилишдан мутасаддилар етарли хулоса олгани ва мавжуд вазиятни ўнглаш учун барча тезкор чоралар кўрилишини билдирди. Демак, инкор этиб бўлмайди: таҳлил чуқур, танқидлар ўринли, камчиликлар асосли. Ўз навбатида, вазият яхшиланмагунча бу масала кун тартибида. Бироқ Зойир Мирзаев қурилиш масалалари бўйича мутасаддиларнинг баҳоналарини қабул қилди. Қайсидир маънода уларга имкон берди. Лекин топшириқларни ўз вақтида бажармаган ёки хатога йўл қўйган ходимларга чора кўрилган ёки кўрилмагани ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

 

Йиғилишдаги ваъдалар қай даражада бажарилишини вақт кўрсатади.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"