Жамият

Йўллардаги “ўй-хаёлчилар”: Автоҳалокатларнинг неча фоизи пиёдалар сабаб содир бўлмоқда?

Йўлини қисқартираман деб, белгиланмаган жойдан ўтаётган ва оқибатда, ҳаётини хавф остига қўяётганлар қисмати ҳақида.

Йўллардаги “ўй-хаёлчилар”: Автоҳалокатларнинг неча фоизи пиёдалар сабаб содир бўлмоқда?

 


“Қарс икки қўлдан чиқади” деганларидек, йўл-транспорт ҳодисалари ҳар доим ҳам ҳайдовчиларнинг айби билан содир бўлавермайди. Айрим ҳолатларда ЙТҲ пиёдаларнинг ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини билмаслиги ёки била туриб, унга риоя этмаслиги ортидан рўй беради.


Очиқ маълумотлар порталидаги статистикага кўра, 2021 йилда республика бўйича 9 733 та автотранспорт ҳодиса содир бўлган. Шуларнинг 3 410 таси ўлим билан (коронавирус билан вафот этганлар сонига таққослаганда 2,5 минг нафарга кўп) якунланган. Ачинарлиси, вафот этганларнинг 263 таси болалар бўлган.


Таҳлилларга кўра, ЙТҲнинг:


– 45 фоизи ҳайдовчиларнинг қоидаларни менсимаслиги;
– 10 фоизи ҳайдовчиларнинг тажрибасизлиги;
– 25 фоизи йўл ҳолати ва инфратузилмаси талабга жавоб бермаслиги;
– 20 фоизи пиёдаларнинг қоидаларга амал қилмаслиги оқибатида содир бўлмоқда.


Демак, йўлларда юзага келаётган кўнгилсиз ҳодисаларда пиёдаларнинг ҳам “ўз ҳиссаси” бор. Чунки улар белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтиши, ҳаракат вақтида қулоқчин ва смартфондан фойдаланиши, айрим ўринларда, йўл қоидасини билмаслиги улар иштирокидаги аварияларни келтириб чиқармоқда. 


Масалан, 2020 йил 8 май кунининг ўзида пиёданинг айтбии билан 3 та ЙТҲ содир бўлган:


– Тошкент туманида “Cоbalt” ҳайдовчиси сунъий ёритилмаган ҳудудда йўлнинг ўнг томонидан чап томонига ўтаётган 50-54 ёшлар атрофидаги пиёдани уриб юборган. Ҳодиcа оқибатида пиёда ҳалок бўлган.


– Олмалиқ шаҳрида “Nexia” ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
– Ангрен шаҳрида “Lacetti” ҳайдовчиси пиёдани уриб юборган.


Бундан ташқари, шу йилнинг 21 май куни Самарқанд вилоятида “Captiva” ҳайдовчиси йўлнинг пиёдалар ўтиш жойидан қулоғига қулоқчин таққан ҳолатда велосипед бошқариб бораётган фуқарони уриб юборган.


Шунингдек, 2021 йилнинг 29 апрель куни Андижон вилоятида қулоғига қулоқчин таққан йигитни поезд босиб кетган.


Кўпчилик пиёдалар йўлнинг ўтиш қисмидан қулоқчинда мусиқа эшитиб ёки телефонда гаплашиши оқибатида ҳайдовчининг огоҳлантириш сигналига эътибор бермайди. Улар бу орқали қонунга зид ҳаракат қилибгина қолмай, ҳаётини ҳам хавф остига қўйишади.


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддасига кўра, пиёдалар йўлнинг ўтиш жойидан ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек, эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши базавий ҳисоблашнинг учдан бир қисми миқдорида жаримага сабаб бўлади.


Йўл — ҳайдовчидан ҳам, пиёдадан ҳам интизомни, масъулиятни талаб этади. Икки томон ҳам йўл қоидаларига амал қилиб ҳаракатланса, содир бўлаётган автоҳалокатлар сони камаяди, албатта.

 

Жавоҳирбек ТУРСУНОВ

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"