Жамият

“Milano” чегарадан ўтолмади

Фарғонада салкам 23 минг қути ноқонуний тамаки маҳсулоти аниқланди.

“Milano” чегарадан ўтолмади

 

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаро А.Н.га тегишли бўлган қутилардаги товарларни Б.Ж. бошқарувидаги “Cobalt”га юкланаётган вақтида ушланди. Ушбу машина холислар иштирокида кўздан кечирилганда 37,5 миллион сўмлик 2 500 қути “Milano” номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Хорижда ишлаб чиқарилган бу маҳсулотларнинг божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари ва акциз маркаси бўлмаган.

Шунингдек, фуқаро П.З. бошқарувидаги “Cobalt” тезкор кузатувга олиниб, Данғара тумани ҳудудида тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, машина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва акциз маркалари билан маркаланмаган 20 дона қоғоз қутиларга жойлаштирилган жами 10 минг қути “Milano” тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Бу фуқаронинг хонадони ҳам кўздан кечирилганида, уйида 13 дона қоғоз қутиларга жойлаштирилган 5 турдаги жами 10,5 минг қути тамаки маҳсулотлари сақланаётгани маълум бўлди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида умумий қиймати 420 миллион сўмлик жами 23 минг қутига яқин тамаки маҳсулотлари ашёвий далил тариқасида олинди. Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аҳрор Зиёдов

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"