Жамият

Охирги гаплар Ортиқхўжаевга ортиқча бўлди

Шаҳар ҳокими турли гаплардан чарчаганини айтди.

Охирги гаплар Ортиқхўжаевга ортиқча бўлди

 

Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар ҳокимиятидаги ҳомийлик масаласида баёнот берди. У сўзи аввалида сиёсат билан умуман шуғулланмаганини эслатиб ўтди.

 

Шу билан бирга, ҳоким Ўзбекистон фуқароси ва “бозори ҳам, мозори” шу ер эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, сўнгги 3,5 йил давомида у ўтмишда бошқарган компаниялар кўп соҳаларда ҳомийлик қилиб келмоқда.

 

“Риё ва савоб деган тушунчалар бор... бу дунёда қилаётган ишларимизни айтсак, савоб эмас, риё бўлади. Шу сабабли, кўп нарсани шу кунгача айтмадим. Аммо бу масалани кўпчилик суриштирди. Akfa, Artel кўп нарсалардан воз кечди. Масалан, бу йил Ecobozor сотилди. Унинг ярми қарзларни ёпишга сарфланган бўлса, қолгани ҳомийликка берилади”.

 

Ортиқхўжаев Akfa Medline компанияси томонидан амалга оширилган хайрия ишларига ҳам тўхталди. Хусусан, ушбу клиника 2021 йилда 75 нафар юрак хасталиги бор болаларни бепул операция қилган.

 

Ҳоким бу йил ҳам Akfa ва Artel томонидан ҳомийлик масаласида таклифлар берилгани, уларнинг сотилган активларидан ярми шаҳарни ободонлаштиришга йўналтирилаётгани маълум қилди.

 

“Олти ойда 80 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилади”,– деди  у.

 

Ортиқхўжаев бу каби масалалардан чарчаганини айтди.

 

“3,5 йил ишлаган бўлсам, бир сўм пулга хиёнат қилмадим. Олдимдан қўшдим, топганимни бердим. Бир сўм пул олмадим.

Ҳоким бўлишимдан олдин 35 та машинам бор эди. Ҳозир 6 та қолди. Яқинда яна бир автомобилимни аукционга қўяман. Ундан тушган пулни юраги хаста болалар операциясига ишлатамиз. Агар булар гуноҳ бўлса – мен розиман” , – деган Ортиқхўжаев.

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.