Жаҳон

"Яккаланиб қолишни истамаймиз" — Имрон Хон

Покистон ҳукумати раҳбари "Толибон" ҳокимиятини тан олмаётгани сабабини айтди.

"Яккаланиб қолишни истамаймиз" — Имрон Хон

 

Покистон бош вазири Имрон Хон нима учун унинг давлати "Толибон"ни тан олмаслигини айтди. Бу ҳақда сиёсатчи "Le Figaro" нашрига берган интервьюсида маълум қилган. 

 

Хоннинг сўзларга кўра, у Исломободни халқаро изоляцияга тушиб қолишини истамайди. “Толиблар режимини тан олган ягона давлат сифатида яккаланиб қолишни истамаймиз”, – деган у.

 

Шу билан бирга Покистон бош вазири “Толибон” ҳукмронлигини тан олишда ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини таъкидлаган. Унинг фикрича, ҳаракат инклюзив ҳукумат тузишга ҳамда инсон ҳуқуқлари, хусусан, аёллар ҳуқуқини ҳурмат қилишга ваъда берган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ташқи ишлар вазифасини бажарувчи Амир Хон Мутаққий АҚШни берган ваъдаларини устидан чиқмасликда айблаганди. 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Конгода номаълум касалликдан 14 киши вафот этди

Касаллик аломатлари пайдо бўлгач, ўлим 24 соат ичида қайд этилмоқда.

custom img

Эрон ва АҚШ музокараларидан сўнг тўртта ишчи гуруҳ тузилди

Тузилган гуруҳлар санкцияларни бекор қилиш, ядровий келишувлар, иқтисодий тикланиш ҳамда келишувлар ижросини мониторинг қилиш йўналишларини қамраб олади.

custom img

Ҳиндистондаги ўқув марказида юз берган ёнғинда камида 14 киши ҳалок бўлди

Ёнғин пайтида бинода 16–17 ёшли ўқувчилар бўлган.

custom img

Жанубий Кореянинг собиқ адлия вазири 25 йилга қамалди

Вазир давлат тўнтаришини уюштиришда муҳим роль ўйнаганликда айбдор деб топилган.

custom img

АҚШ ва Эрон музокараларини кузатиш учун махсус қўмита тузилади

Делегациялар раҳбарлари унга мунтазам равишда ҳисобот беришлари режалаштирилган.

custom img

“Улар буни ҳис қилиши керак” — Зеленский Россияни янги зарбалар билан огоҳлантирди

Украина президенти дронлари 2000 километрдан ортиқ масофадаги нишонларга зарба бера олишини маълум қилди.

custom img

Эрон-АҚШ музокараларининг биринчи босқичи якунланди - нимага келишиб олинди?

Томонлар ўртасидаги техник музокаралар ҳафта охиригача давом этади.

custom img

Қримда аҳоли учун ёнилғи савдоси тўхтатилди

Ёнилғи эндиликда фақат ярим оролнинг фаолияти ва хавфсизлигини таъминлайдиган давлат идораларига сотилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"