Деворга чизилган расм Шавкат Мирзиёевга ёқди
"Дўстлик" маҳалласидаги кўп қаватли уй деворига чизилган "Дўстлик рамзи" сурати президент Шавкат Мирзиёевнинг эътиборини тортди.

Бу ҳақда "Даракчи" газетаси мухбири Сардор Раҳмонқулов хабар қилди.
Масъулларга қараб расмни кўрсатган Президент: "Нега ҳаммаёққа шундай қилмайсизлар? Шу расм ҳам одамнинг кайфиятига ижобий таъсир қилади", — деди.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу турдаги мураллар (деворий суратлар) шаҳарда кўпаяётганини маълум қилди.
Айни пайтда Президент Янгиҳаёт ва Сергели туманида бўлиб турибди.







