Жамият

Бухородаги 4-сон тергов ҳибсхонаси маҳбуслари Омбусдмандан ёрдам сўради

Омбудсманнинг Бухородаги вакили маҳбуслар билан учрашди.

Бухородаги 4-сон тергов ҳибсхонаси маҳбуслари Омбусдмандан ёрдам сўради

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили маҳбусларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида ҳудуддаги 4-сон тергов ҳибсхонасига ташриф буюрди.

 

Дастлаб мурожаат муаллифлари билан ҳоли тарзда суҳбатлашилди. Улардан бири Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан айбланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиниб, 4-сон тергов ҳибсхонасида 2022 йилнинг 21 январь кунидан буён сақланаётганини маълум қилди.

 

Унинг қайд этишича, юрак касаллигидан узоқ йиллардан буён даволаниб келган. Қамоққа олингандан кейин соғлиги ёмонлашиб, РШТЁИМ Бухоро филиалининг кардио реанимация (жонлантириш) бўлимида даволанган.

Сўнгра яна ҳибсхонасига юборилган ва ҳибсхонанинг тиббий бўлимида даволанмоқда. Мурожаатчи ҳибсхона тиббий бўлимида унга зарур ихтисослаштирилган тиббий ёрдам бериш имконияти тўлиқ бўлмагани сабабли, аҳволи яхшиланмаётгани ва шифокорлар ҳам унинг соғлигидан хавотирда эканини билдирди.

Маҳбус минтақавий вакилдан унга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чорасини енгилроғига алмаштиришда ва малакали тиббий ёрдам олиб, ихтисослаштирилган касалхонада даволанишида амалий ёрдам сўради.

 

Минтақавий вакил Абира Ҳусейнова мурожаатчига нисбатан суд-тиббий экспертизасини тайинлашни сўраб мурожаат қилди. Экспертиза натижасига кўра, мурожаатчининг важлари кўриб чиқилади.Шунингдек, қабул давомида маҳбуслардан апелляция суди мажлисларида минтақавий вакилнинг кузатувчи сифатида иштирок этиши, судларда адвокат иштирокини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатилиши ва бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушди ва улар минтақавий вакил назоратига олинди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"