Жаҳон

Туркман газини Жанубий Осиёга етказиб берувчи ўтказгич қурилиши қачон бошланади?

"Толибон" бу бўйича Туркманистон билан музокара ўтказди.

Туркман газини Жанубий Осиёга етказиб берувчи ўтказгич қурилиши қачон бошланади?

 

Яқин кунларда ТАПИ газ қувури лойиҳаси амалга оширилиши бошланади. Бу ҳақда “Sputnik Афганистан” хабар берди.

 

Унга кўра, Афғонистон мудофаа вазирлиги вакиллари туркман томони билан лойиҳа хавфсизлиги бўйича музокара ўтказган. Туркманистон томонидан музокараларда Афғонистондаги элчи Хўжа Овезов ва TAPI Pipeline Company Ltd. Консорциуми ижрочи директори Муҳаммедмурод Аманов иштирок этган.

 

Маълумот ўрнида: Туркманистон — Афғонистон — Покистон — Ҳиндистон газ қувури. “Толибон” ҳокимият тепасига келгач, бу йўналишни тезроқ амалга ошириш мақсадида бир қанча музокаралар ўтказилди. Толиблар раҳбарияти ҳам лойиҳанинг қай даражада муҳим эканини яхши англайди.

 

Масалан, АФғонистон мудофаа вазири вазифасини бажарувчи, "Толибон" ҳаракати асосчиси Мулла Умарнинг ўғли Мулла Ёқуб ТАПИ учун исталган қурбонликка тайёрлигини маълум қилган.

 

Ушбу лойиҳани амалга ошириш 2015 йилдан бошланган. Унинг умумий қиймати 10 миллиард долларни ташкил этади. Газ қувури умумий узунлиги 1814 километр. У орқали йилига 30 миллиард кубометр газ экспорт қилиш мумкин. Маълумотларга кўра, Афғонистон бу лойиҳа амалга ошса, йилига 500 миллион доллар фойда олади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ашраф Ғани Афғонистонга қайтмаслиги маълум қилинганди. 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"