Пойтахтнинг икки туманидаги табиий газ таъминоти ўчирилади
Газ таъминоти таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг қайта тикланади.

Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчасида жойлашган ўрта босимли ерости Д-108 мм газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари режалаштирилган.
Шу сабабли, 2022 йил 3 март куни соат 10:00 дан 18:00 гача Маърифат кўчасидаги 2 320 та хонадонларда ҳамда 18 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Шунингдек, Юнусобод тумани, Оқтепа маҳалласи ҳудудида жойлашган ўрта босим Д-89 мм ер усти газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари амалга оширилиши муносабати билан 2022-йил 3-март куни соат 10:00 дан 18:00 гача Ўқитувчилар, Оқтепа кўчаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.







