Жамият

Олий таълим соҳасида иккита кўкрак нишони таъсис этилади

Мукофот 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида топширилади.

Олий таълим соҳасида иккита кўкрак нишони таъсис этилади

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан "Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун" ҳамда "Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун" кўкрак нишонлари таъсис этилади.

 

"Кўкрак нишони билан олий таълим соҳасида ёшларни вояга етказишда фидокорона меҳнат қилаётган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, ватанпарварлик фазилатлари билан эл-юрт ўртасида ҳурмат қозонган фаол, ташаббускор, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёш авлодни ватанпарварлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади", дейилади лойиҳа матнида.

 

"Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун" ҳамда "Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун" кўкрак нишонлари 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида топширилади. "Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун" ҳамда "Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун" кўкрак нишонлари билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи асосида амалга оширилади.

 

Марказий банкнинг "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг буюртмасига асосан "Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун" ҳамда "Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун" кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаси тайёрланиши белгиланган тартибда таъминланади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.