Японияда кучли зилзила сабаб поезд рельсдан чиқиб кетди
Унда 100 га яқин йўловчи бўлган.

Япония шимоли-шарқидаги Тохоку темирйўл линиясида зилзила туфайли тезюрар “Синкансэн” поезди релсдан чиқиб кетди. Поезд Фукусима шаҳридан Широишизаога йўл олганди.
Қайд этилишича, вагонларнинг бир қисми эгилиб қолган. Поездда 100 га яқин одам бўлган ва улар эвакуация қилинган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланганмаган.
Аввалроқ Япония шимоли-шарқидаги Фукусима префектураси яқинида 7,3 магнитудали зилзила содир бўлгани хабар қилинганди.








