Жамият

Наврўз – меҳр-саховат байрами

Бугун, 21 март — Халқаро Наврўз куни!

Наврўз – меҳр-саховат байрами

 

Наврўз — Шарқ халқларнинг энг қадимий байрамидир. Баъзан уни афсонавий Қақнусга ўхшатишади. Асрлар давомида уни йўқотишга, Наврўзни байрам сифатида нишонлашни тақиқлашга бўлган уринишлар ҳар гал бесамар кетгани учун шундай қиёслар, эҳтимол.

 

Наврўз деҳқончилик ишларининг бошланиш байрами ҳам ҳисобланади. Совуқ қишдан димиққан кўнгилларнинг орзиқиб кутган бу байрами бир ойгача давом этади. Байрам кунларида ўлкамга етиб келгани учун оммавий халқ сайиллари уюштирилиб, янги унган кўкатлардан тансиқ таомлар пиширилган.

 

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, дастлаб Наврўз байрамини ўтказиш ўтроқ деҳқонларда расм бўлган. Кейинчалик улар орқали ярим ўтроқ ва кўчманчи туркий халқларнинг ҳам урф-одатларига айланган.

 

Халқимиз азалдан Наврўз байрамини янги йилнинг бошланиши деб қувонч билан кутиб олишган. Шу куни араз-гиналар унутилган. Байрамни нишонлашга тайёргарлик ишлари бир неча кун илгари бошланган. Буғдойни ундиришга қўйилган ва унинг майсасидан сумалак тайёрланган, кўкат чучвара, ялпиз, сомса каби тансиқ таомлар пиширилган. Отчопар, улоқ, кураш сингари халқ ўйинлари, сайиллар ўтказилган, баҳор ҳақида қўшиқлар, бахшиларнинг терма, достонлари куйланган. Наврўзнинг биринчи куни қишлоқ жойларида болалар тўп-тўп бўлиб хонадонлар эшиги олдида Наврўзга бағишланган қўшиқ айтишган. Уй эгалари уларни совға-салом ва турли егуликлар билан сийлаган. Болалар бу таомларнинг бир қисмини бева-бечораларга улашган. Бу удум ҳозир ҳам Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг айрим қишлоқларида сақланиб қолган.

 

Меҳрибонлик уйлари, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексалар ҳузурига ташриф буюриб, уларни қутлаб, совға-саломлар улашаётган юртдошларимизни кўриб бу байрам оқибатни, меҳр-саховатни ёдга солаётгани учун ҳам унга муҳаббатимиз чандон ортади.

 

Бу байрам ўзининг урф-одатлари билан ёшларимиз тарбиясида муҳим ўрин тутишига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Масалан, турли халқ ўйинлари болаларни эпчил, зукко, чаққон, кучли ва қўрқмас бўлиб вояга етишида муҳим ўрин тутади. Хотин-қизларимизнинг пазандаликлари ҳам кўклам байрамида дастурхонларимизни безаган баҳорий таомларда намоён бўлади.

 

Ҳовли-жойларни озода тутиш, кўчат экиб, боғ барпо этиш ҳам байрамнинг асосий хусусиятларидан. Бугунги кунда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан ободончилик ва боғдорчилик ишларига жуда катта эътибор қаратилаётганини барчамиз кўриб турибмиз. Бундай эзгу ишлар инсонлар қалбида она заминга муҳаббат, она табиатни асраш ҳиси уйғонишига хизмат қилади.

 

Наврўзнинг қалбларда саховат, меҳр-мурувват ҳисини уйғотишини алоҳида эътироф этиш лозим. Байрам баҳонасида кўмакка, меҳр ва эътиборга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш ва бунда ёш авлоднинг иштирокини таъминлаш келажагимиз эгаларида инсоний фазилатларнинг шаклланишида жуда катта ибрат мактаби вазифасини ўташи, шубҳасиз.

 

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"