Жамият

Пастдарғомда она ва қизи ўз уйида ўлдириб кетилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида она ва унинг қизи ўз яшаш уйида ўлдириб кетилганига оид хабарларга ойдинлик киритилди.

Пастдарғомда она ва қизи ўз уйида ўлдириб кетилди

 

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, воқелик жорий йилнинг 10 март куни содир бўлган. Аниқланишича, шу куни туманнинг "Эсабой" маҳалласида истиқомат қилувчи 58 ёшли Н.А. (аёл) ва унинг 21 яшар қизи В.Д.нинг мурдаси  қотиллик аломатлари билан топилган.

 

Марҳумалар ўткир тиғли жисмдан етказилган жароҳатлар орқали вафот этгани эҳтимоли юқори. Чунки, фожиа содир бўлган хонадондан тиғ қисми узунлиги 22 см. бўлган ошхона пичоғи топилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноятни фош этиш учун тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тегишли ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.