Жаҳон

Президентлар журналистлар билан қандай мулоқот қилади?

Zamon.uz дунё етакчиларининг ОАВ билан муносабатларига оид мақола тайёрлади.

Президентлар журналистлар билан қандай мулоқот қилади?

 

“Тўртинчи ҳокимият” — оммавий ахборот воситалари билан муносабатлар давлат раҳбарлари сиёсатида алоҳида ўрин эгаллайди. Президентларнинг журналистлар билан мулоқоти орқали давлатнинг матбуот эркинлиги бўйича позициясига ҳам баҳо бериш мумкин. Қуйида айрим сиёсий етакчиларнинг ОАВ билан қай даражада ишлаши кўриб чиқилади.

 

Жо Байден


Байден журналистлар билан тез-тез мулоқот қилиб туради. Оқ уйда махсус пулл шакллантирилган ва АҚШнинг йирик ОАВ ходимлари давлат раҳбарига турли мавзуларда савол билан мурожаат қилиш имкониятига эга. 

Байден деярли ҳар бир чиқишидан кейин журналистларнинг турли саволларига жавоб беради. Бундан ташқари, президентга ҳар қандай ташрифда ҳамроҳлик қиладиган “кичик пулл” ҳам мавжуд. Одатда унинг таркибига босма нашрларнинг икки мухбири, бир нафардан телепродюсер ва радиомухбир, ахборот агентликларидан уч мухбир ҳамда оператор, фотомухбирлар киради.

 

Шу билан бирга Қўшма штатлар етакчиси журналистлар билан баъзан низога ҳам бориб туради. Масалан, 2022 йилнинг 25 январь куни у “Fox News” журналисти Питер Дусини “аҳмоқ, итвачча” деб ҳақоратлади. Дуси президентга инфляция ҳақида савол берган эди. Аммо матбуот анжуманидан сўнг Байден журналистга шахсан қўнғироқ қилади ва узр сўрайди. 

 

Владимир Путин

 

Путин – медиа учун севимли қаҳрамон. Узоқ йиллардан буён Россияни бошқариб келаётган сиёсатчи йил якунида анъанавий матбуот анжуманини чақиради. Унда Путин нафақат Кремлга яқин ОАВ билан, балки хорижий ва мухолифат руҳидаги нашрларнинг “қитмир” саволларига жавоб беради. 


Бундан ташқари, РФ президенти ҳар йили дунёнинг йирик медиа корпорацияларига интервью беради ва бу суҳбатлар катта резонансларга сабаб бўлади. Путин журналистларнинг турли сўровларига баъзан ҳазил, баъзан ўта совуққонлик билан жавоб қайтаради. 

 

Россия раҳбари атрофида ҳам тор доирада дурналистлар гуруҳи шакллантирилган. Кремль пулида доимий равишда 30 га яқин ОАВ фаолият юритиши ҳақида маълумотлар бор. 

 

Ражаб Тоййиб Эрдўған

 

Туркия президенти журналистлар билан мулоқот қилишнинг ажойиб йўлини топган. Эрдўғаннинг хорижий сафарларида ОАВ вакиллари ҳамроҳлик қилади. Сафар якунида, одатда Туркияга қайтишда самолёт бортида журналистларнинг саволларига жавоб беради. 

Бундай суҳбатларда муҳим баёнотлар ва Туркия етакчисининг долзарб муаммолар бўйича фикрлари ёритиб борилади. 

 

Владимир Зеленский

 

Зеленский ОАВ учун энг очиқ дунё етакчиларидан бири. 2019 йил 10 октабрь куни у давлат раҳбарлари матбуот анжуманлари давомийлиги бўйича рекорд ўрнатди – журналистлар билан мулоқот 14 соатдан ортиқ давом этди. Ўша куни у 300 дан ортиқ саволларга жавоб берди. 

Зеленскийнинг ОАВ билан мулоқотида можароли ҳолатлар ҳам юз бериб туради. Масалан, 2021 йилда у журналистларни унинг шахсий ҳаётига аралашишда айблаганди. 

 

“Баъзида дам олиш ҳуқуқим бор. Аммо ҳурматли журналистлар сизни деб Киевнинг ҳеч қайси нуқтасида хордиқ чиқара олмайман”, – деганди Украина етакчиси.

 

custom img

Филиппинда мактабдаги отишмада икки ўқувчи ҳалок бўлди

Қуролланган ўқувчи синфдошини отиб ўлдиргач, ўз жонига ҳам қасд қилган.

custom img

Шимолий Корея Россия-Украина урушидан қандай бойиб кетди?

Шимолий Кореянинг Россияга кўрсатган уруш ёрдами эвазига олган даромадлари Ким Чен Иннинг ҳокимиятини мустаҳкамлади ва аҳолининг тор бир қатламининг ҳам бойишига имкон берди.

custom img

Ғазода қуролсизланиш ва гуманитар масалалар бўйича икки ишчи гуруҳ тузилади

Қарор Нетаняху ва Тинчлик Кенгаши вакиллари иштирокидаги музокараларда қабул қилинди.

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"