Жаҳон

АҚШ афғонларга навбатдаги гуманитар ёрдам ажратди

Аввалроқ Лондон Афғонистон учун 374 миллион доллар гуманитар ёрдам жўнатган эди.

АҚШ афғонларга навбатдаги гуманитар ёрдам ажратди

 

 

АҚШ Афғонистонга қўшимча 204 миллион долларлик гуманитар ёрдам беради. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс маълум қилди.

 

"Биз Афғонистон халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида 204 миллион доллар атрофида қўшимча гуманитар ёрдам берамиз. Шу тариқа 2021 йил августидан буён етказиб берилган ёрдам миқдори 720 миллион долларни ташкил этади", — дейилади Прайс баёнотида.

 

Ажратилган маблағлар БМТ тузилмалари ва қатор халқаро гуманитар ташкилотлар орасида тақсимланади. Бу пуллар озиқ-овқат, сув сотиб олиш, тиббий хизматлар кўрсатиш, Афғонистон аҳолисига бошпана бериш ва ҳуқуқий ҳимоя учун сарфланади.

 

"Қўшма Штатлар ҳамон афғон халқининг гуманитар эҳтиёжларини қўллаб-қувватлашга содиқ ва "Толибон " раҳбариятидан барча фуқаролар, жумладан афғон аёлларининг таълим олиш ҳуқуқини ҳурмат қилишни талаб қилишда давом этади", — деб қўшимча қилган Прайс.

 

Аввалроқ Буюк Британия Афғонистон учун 374 миллион доллар ажратганди. 

custom img

«Мен бошқаларнинг ўлишига йўл қўя олмасдим»: Flydubai капитани ҳужум тафсилотларини айтди

Flydubai рейсида иккинчи учувчи томонидан ҳужумга учраган Смит Маччҳар Ҳиндистон Бош вазири билан суҳбатлашди.

custom img

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"