Жаҳон

Биз тинчликни жанг майдонида қўлга киритишимиз керак — Дмитрий Кулеба

Украина ТИВ раҳбари қуролли можарони ҳал этишда дипломатиянинг фойдаси йўқлигини маълум қилди.

Биз тинчликни жанг майдонида қўлга киритишимиз керак — Дмитрий Кулеба

 

 

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг фикрича, дипломатия мамлакатдаги низони ҳал этиш учун энг асосий восита ҳисобланмайди. Бу ҳақда у BBC’га берган интервьюсида айтган.

 

“Тан олишим керак, ҳозирги вазиятда дипломатия можаронинг ҳал этилишининг асосини ташкил этмайди. Биз тинчликни жанг майдонида қўлга киритишимиз керак”, – деган Украина бош дипломати.

 

У, шунингдек, Бучада содир бўлган фожиалардан сўнг Ғарб Киевни барча зарур қурол-яроғ воситалари билан таъминлаши шартлигини қўшимча қилган.

 

Аввалроқ Кулеба Германияни Украинани етарли даражада қўллаб-қувватламаётганини айтганди. 

Маст ҳолда рулга ўтиришнинг оқибати: ўзбекистонлик эркак 15 суткага қамалиши мумкин

Маст ҳолда рулга ўтиришнинг оқибати: ўзбекистонлик эркак 15 суткага қамалиши мумкин

Шунингдек, Қозоғистонда қўлга олинган эркак 7 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

Мисрда икки поезд тўқнашди: 64 киши жароҳатланди

Мисрда икки поезд тўқнашди: 64 киши жароҳатланди

Ҳалок бўлганлар бор-йўқлиги ҳозирча аниқланмаган.

Россия дрони Камишевахада қутқарувчиларга ҳужум қилди: Зеленский буни шафқатсизлик деб атади

Россия дрони Камишевахада қутқарувчиларга ҳужум қилди: Зеленский буни шафқатсизлик деб атади

Дрон Запорожжя вилоятида 55 киши ҳалок бўлган авиазарба оқибатларини бартараф этаётган қутқарувчиларга ҳужум қилди.

Исроилда Нетаняҳунинг рақибига имконият берилди: янги ҳукуматни шакллантириш унга топширилди

Исроилда Нетаняҳунинг рақибига имконият берилди: янги ҳукуматни шакллантириш унга топширилди

Бу қарор парламентдаги кўпчиликни йўқотган амалдаги бош вазир Бенямин Нетаняҳунинг ҳокимиятда қолиш имкониятларини янада мураккаблаштирди.

Франция махсус хизматлари Макронни эвакуация қилиш режасини ишлаб чиққан: махфий бункер бор

Франция махсус хизматлари Макронни эвакуация қилиш режасини ишлаб чиққан: махфий бункер бор

Франция махсус хизматлари 2027-йилги президентлик сайловлари даврида юз бериши мумкин бўлган тартибсизликларга тайёргарлик кўрмоқда.

Японияда 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди: камида 22 киши жароҳатланди

Японияда 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди: камида 22 киши жароҳатланди

Расмийлар яқин кунларда яна кучли зилзилалар юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.

АҚШ Эроннинг қуруқликдаги таъминот йўлларини ҳам тўсмоқчи: махсус гуруҳ тузилди

АҚШ Эроннинг қуруқликдаги таъминот йўлларини ҳам тўсмоқчи: махсус гуруҳ тузилди

АҚШ Эроннинг денгиздаги таъминот йўлларига қўйилган блокадани қуруқликдаги йўналишларга ҳам кенгайтирмоқда.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.