Жамият

Бировнинг ҳақи

Кутилмаганда омадингиз бошқанинг ҳисобидан чопиб қолганда қувонманг, виждонингизга қулоқ тутинг.

Бировнинг ҳақи

 

«Бозордан келиб пулимни қайта-қайта санадим. Кейин ҳамма сотиб олган нарсаларимнинг нархини телефонимга ёзиб, ҳисоблаб чиқдим. Қизиқ, нега бунча пул чиқаяпти? Ўтириб, бир бошдан ўйлай бошладим. Ҳа-а-а, қизимга спорт кийими олганимда, сотувчи аёл адашиб кетган. Ўзи уч юз минг деди. Мен нақ ярим баҳосини айтиб савдолашдим. Охири уники ҳаммас, меники ҳаммас, икки юз эллик мингга зўрға кўнди. Мингталикдан уч боғлам тутқазгандим, адашиб, битта беш юзталик боғлам бериш ўрнига, иккита боғлам пул қайтарибди. Одам кўп эди-да дўконида. Ҳа, майли, мана ўзим истаган нархга барибир олдим-да. Сотувчилар ҳам роса гапни олиб боришади-да, «Ўзи бунчагина устига қўйилган, опа. Бунинг устига, менинг молиммас, бир ишчиман, холос бу ерда», деб.

 

Спорт кийими қизимга лоппа-лойиқ келди. Кўзгуга ўзини солганча «Раҳмат, ойижон», деяётганидан тўлқинланиб бўлган воқеани айтиб бердим.

— Вой, ойи, шу эллик мингни олиб бориб бера қолайлик, адашиб кетгандир сотувчи. Энди пулини излаётгандир, — деди ичи ачиниб. Бирам таъсирчан-эй...

— Шартмас. Ўзи икки юз мингга олишни мўлжаллагандим. Мана, Худо ўзи савдомни ўнглади, — дедим мен бугунги омадимдан қувониб.

 

Эртаси куни эса қизим спорт машғулотларида йиқилиб тушди. Оёғи синди. Вой-додлаб синган суякларини гипс қилдираётган болам «Ойи, ўша эллик мингни олиб бориб беринг», дерди нуқул... Шу куниёқ бозорга чопдим. Сотувчи аёл бозор тугагани учун эшикни ёпаётган экан. Унинг қўлига эллик минг тутқазганимда «Раҳмат, опа, раҳмат, хўжайинларга ўзимнинг ёнимдан бергандим, раҳмат, ҳалол одам экансиз», дея хурсанд бўлиб кетди...

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"