Жамият

Мурод Назаровнинг депутатлик ваколати муддатидан аввал тугатилди

U o‘z arizasiga ko‘ra deputatlikdan ketgan.

Мурод Назаровнинг депутатлик ваколати муддатидан аввал тугатилди

 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қарори билан депутат Мурод Назаровнинг депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. 

 

Merad Buildings, Nest One ва NRG компанияларининг асосчиси Мурод Назаров Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигидан кетди. Бу ҳақдаги кенгаш қарори e-qaror порталида эълон қилинди.

 

"Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига 39-Қозиробод сайлов округидан сайланган депутат Назаров Муроджон Тахирджановичнинг депутатлик ваколатлари ўз аризасига кўра муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин", — дейилади қарор матнида.

 

Қарор билан, шунингдек, Мурод Назаров халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси таркибидан ҳам чиқарилди.

 

Қарорга Тошкент шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев имзо қўйган. 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.