Жамият

Комил Алламжонов журналистни судга берди

Масс-медиа фонди васийлик кенгаши раиси мазкур ҳолат юзасидан тушунтириш берди.

Комил Алламжонов журналистни судга берди

 

Маълум қилинишича, Uzmetronom.com сайтида "Олмос бола" номли мақола эълон қилинган. Унда Алламжонов 4,2 миллион долларлик заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришда шерикликда айбланган.

 

«Ёдингизда бўлса, 21 февраль куни Сергей Ежков ўзининг сайтида ‘Олмос бола’ деган туҳматли мақола эълон қилиб, унда мени 4 миллион 200 минг АҚШ доллари қийматидаги заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга шерикликда айблаган эди. Яьни, Жиноят кодексининг 182-моддаси «Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш»да назарда тутилган оғир жиноят содир этганликда.

Албатта, мен Сергей Ежковни шахсан билмайман. Одамларнинг айтишича, 2016 йилгача бу сайт маълум бир махсус хизматларнинг айрим шахсларни қоралаш бўйича буйруқларини бажарган. Мен аниқ билмайман», — дейди у.

 

Шунингдек, Алламжонов мазкур айблов юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилгани ҳамда ҳолат юзасидан суд қарор чиқариши кераклигини айтган.

 

«У буюртма асосида иш қилганини тушуниб, адвокатларим билан маслаҳатлашдим, агар муаллиф менинг ушбу жиноятга алоқадорлигимни исботламаса, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши мумкин. Жиноят кодексининг 139-моддаси (Туҳмат оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаш билан бирлаштирилган).

Тўғри эканлигимга тўлиқ амин бўлиб, Сергей Ежковга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тегишли ариза билан мурожаат қилдим. У энди ўз сўзлари учун қонун доирасида жавоб бериши керак. Бизни қонун ва суд ҳукм қилсин, мен тўлиқ очиқман, тергов ва судга масаланинг моҳияти бўйича барча маълумотларни тақдим этишга тайёрман», — дея постини якунлаган васийлик кенгаши раиси.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"