Жамият

Ички ишлар ходимлари “қўшмачилик”ка шароит яратди

Улар “раҳнамолик қилиб” кўрсатмалар берган ва тўсиқларни йўқотиш, фоҳишахоналарни ташкил этиш учун қулай бўлган жойларни топишга кўмаклашган.

Ички ишлар ходимлари “қўшмачилик”ка шароит яратди

 


Шунингдек, Ички ишлар идоралари томонидан тезкор тадбир ўтказилиши ҳақида гуруҳ аъзоларига олдиндан хабар бериб фаолиятни бироз муддатга тўхтатиб туришини айтиб, огоҳлантириш бериб турган.

 

Ҳожатбарорлар Тошкент шаҳар ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармасининг ўта муҳим ишлар бўйича 38 ёшли тезкор вакили, Миробод туман ИИО ФМБ 2-сонли Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимининг 37 ва 29 ёшли профилактика инспекторлари бўлган.

 

Уюшган гуруҳ раҳбари вақтинча ишсиз, олий маълумотли аёл. У бошқариб келган фоҳишахона 2014 йилдан 2020 йилнинг 22 сентябръ кунига қадар Тошкент шаҳрининг турли ҳудудларида фаолият кўрсатган.

 

Қўшмачи шериклари билан хонадонларни ижарага олиб, фуқароларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

 

Уюшган гуруҳ аъзолари мунтазам равишда фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар ҳақидаги маълумотлар ҳамда интим хизмат кўрсатиш эьлонларини интернет ижтимоий тармоғига жойлаб, бу учун фоҳиша аёлларнинг ўзидан ҳар ойда 50-100 АҚШ доллардан пул олишган.

 

Давлат органи ходими ўз мансабидан фойдаланиб, уюшган гуруҳга ғаразли ниятларини амалга ошириш учун кўмак бериб келган.

 

Масалан, Тошкент шаҳар ИИБ ходими ҳамкасблари томонидан ўтказилиши режалаштирилган тезкор тадбирлар ҳақида гуруҳ раҳбарига смс ва телефон қўнғироқлари орқали огоҳлантириш хабарларини жўнатиб, айбдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўришга тўсқинлик қилган.

 

Профилактика инспекторлари эса жиноятни фош этиш ўрнига фоҳишабозлик билан шуғулланувчи гуруҳга ўз ҳудудидан ижарага хонадонларни топиш ҳамда уларнинг фаолиятлари учун ёрдам бериб келган.

 

Жиноят ишлари бўйича Тошкент туман суди судьяси Фарҳод Ҳайитов раислигида олдиндан тил бириктириб, қўшмачилик билан шуғулланиш учун фоҳишахоналар ташкил этиш ҳамда одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланувчи 8 нафар судланувчиларга нисбатан суд бўлди.

 

Ҳукмга кўра, гуруҳ раҳбари узил-кесил 7 йил 6 ой муддатга, Тошкент шаҳар ИИБ тезкор вакили 3 йил муддатга ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 6 ой муддатга, Профилактика инспекторларининг ҳар иккиси 6 йил озодликдан маҳрум этилди. Гуруҳнинг қолган аъзолари ҳам озодликдан маҳрум қилиш жазосига хукм қилинди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ички ишлар ходимлари “қўшмачилик”ка шароит яратди | Zamon.uz