Жаҳон

Еврокомиссия аъзо давлат ва компанияларни тўловни рублда амалга оширишга урунмаслик ҳақида огоҳлантирди

Бу Россияга нисбатан санкияларни четлаб ўтиш ҳисобланади — Урсула фон дер Ляйен.

Еврокомиссия аъзо давлат ва компанияларни тўловни рублда амалга оширишга урунмаслик ҳақида огоҳлантирди

 

Европа комиссияси Россия табиий гази учун тўловлар схемасини ўзгартириш талабини батафсил ҳуқуқий таҳлил қилди. Агар бирон-бир давлат ёки компания газ учун тўловни рублда амалга оширишга ҳаракат қилса, бу санкцияларни четлаб ўтиш деб ҳисобланади. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди. 

 

Унинг таъкидлашича, Россия томонидан газ учун тўловни рублга алмаштириш учун таклиф қилинган схема хавфли ҳисобланади.


“Бизнинг ўйлашимизча, алмаштириш таклифи нафақат компаниялар учун хавф туғдиради, балки мавжуд санкцияларни четлаб ўтади”, — деди Урсула фон дер Ляйен.


Эслатиб ўтамиз, 23 март куни Россия президенти Владимир Путин газ учун тўловларни рублга ўтказиш бўйича кўрсатма берган эди. Аввал тузилган шартномалардаги нархлар ва ҳажмлар ўзгармайди, фақат тўлов валютаси ўзгаради, деди Кремл.
Ўз навбатида, Еврокомиссия Россияга қарши янги санкцияларни тайёрлашга киришди, бу эса Москванинг рублдаги газ учун тўловлар бўйича позициясига боғлиқ бўлади.

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Лигурия минтақасида икки кун давом этган кучли ёғингарчилик оқибатида кўчалар ва биноларни сув босди, кўчкилар юз берди.

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШ Давлат департаменти туғилиш туризмини ташкил этишга алоқадор шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш чораларини кўрмоқда.

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Бу уруш бошланганидан буёнги энг йирик асир алмашинуви бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Ҳозирда эркак депортация жараёнини кутиб, ICE ҳибсхонасида сақланмоқда.

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Қирғизистонда президентлик лавозимига даъвогарлар сони 11 нафарга етди.

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари ўрганилмоқда.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.