Жамият

Харобага айланган "Баҳодир Ялангтўшбий" масжиди қайта қурилади

Бугунги кунда объектнинг сақланиши авария ҳолатига келиб қолган.

Харобага айланган "Баҳодир Ялангтўшбий" масжиди қайта қурилади

 

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё тумани «Бодоржой» МФЙ ҳудудида жойлашган «Баҳодир Ялангтўшбий масжиди» юзасидан танқидий фикр билдирилганди. Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ушбу ҳолат бўйича муносабат билдирди. 

 

Хабарга кўра, «Баҳодир Ялангтўшбий масжиди» моддий маданий мерос кўчмас мулк объекти бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари Миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан Миллий рўйхатга киритилган.

 

Мазкур масжид биноси ҳақиқатдан ҳам оғир аҳволда. Бироқ у ижтимоий тармоқда келтирилганидек, Баҳодир Ялангтўшбий (1578-1656 й.й.) томонидан қурдирилмаган. ХIХ–ХХ асрлар оралиғида тикланган ва Баҳодир Ялангтўшбийнинг номини абадийлаштириш мақсадида масжидга унинг номи берилган.

 

“Баҳодир Ялангтўшбий” масжиди ХХ асрнинг 20 йилларигача масжид сифатида фаолият кўрсатган. Шу даврдан эътиборан собиқ мустабид тузум томонидан диний қадриятлар топталиб, масжид фаолияти тўхтатилган ва омборхонага айлантирилган.

 

Маҳаллий нуроний оқсоқоллар томонидан оғзаки маълумот берилишича, Қатағон йиллари (1932-1938 й.й.)да масжид биноси ёниб кетган. Шундан сўнг объект ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Бугунги кунда объектнинг сақланиши авария ҳолатига келиб қолган.

 

Айни вақтда тарихий бинони сақлаб қолиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Хусусан, “Самарқанд вилоятини 2022–2026 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури” тасдиқланган бўлиб, Дастурнинг 2023 йилга мўлжалланган қисмида “Баҳодир Ялангтўшбий масжиди”ни реставрация қилиш ҳамда Баҳодир Ялангтўшбий шахси ҳақида кино олиш белгиланган.

 

Самарқанд маданий мерос бошқармаси томонидан “Баҳодир Ялангтўшбий” масжидини реставрация қилиш юзасидан лойиҳа-таклифи ишлаб чиқилиб, Маданий мерос агентлиги Илмий-эксперт Кенгашига тақдим этилди.

 

Келажакда масжид биносидан туризм объекти сифатида фойдаланиш режалаштирилган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.