Президент пойтахт ҳокимини қаттиқ огоҳлантирди
Шунингдек, Президент бошчилигидаги селекторда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи ҳам қатъий огоҳлантирилди.

Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари биринчи ўринбосарлари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
Шунингдек:
- Олтинкўл тумани, Зарафшон шаҳри ҳокимлари;
- Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Томди, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона туманлари, Навоий, Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг 1-ўринбосарлари;
- Кармана, Фориш туманлари прокурорлари;
- Янгиер, Шаҳрисабз шаҳарлари, Фориш тумани ИИБ бошлиқлари;
- Нурота, Музработ, Шаҳрисабз, Мирзачўл туманлари солиқ бошлиқлари;
- республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод этилди.







