Жамият

Фарғонада эр хотинини болта билан чопиб қўйди

Бунга эр-хотин ўртасидаги ўзаро низо сабаб бўлган.

Фарғонада эр хотинини болта билан чопиб қўйди

 

Маълумотга кўра, 2022 йил 19 апрель куни соат 08:00 ларда 1977 йилда туғилган Х.Д. турмуш ўртоғи билан яшаш хонадонида уй ишларини ўз вақтида қилиш масаласида ўзаро жанжаллашиб қолади

 

Жанжал натижасида, Х.Д. турмуш ўртоғини хўжалик болтаси билан бош ва бўйин соҳасига бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.

 

Маълумот берилишича, Х.Д.нинг 4 нафар фарзанди бўлган. У шунингдек, руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда олинган.

 

Қотилликдан сўнг, Х.Д. Қўқон шаҳар руҳий касалликлар шифохонасига бориб, шифокорларга содир этган жинояти ҳақида айтиб берган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани прокуратураси томонидан фуқаро Х.Д. га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"