Спорт

Фюри — Уайт. Ким фаворит?

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони 94 минг мухлис келиши кутилаётган жанг ҳақида гапирди.

Фюри — Уайт. Ким фаворит?

 

Бокс бўйича ярим ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Костя Тсзю WBC йўналиши чемпиони Тайсон Фюри ва Диллиан Уэйт ўртасидаги жанг ҳақида фикр билдирди.

 

"Фюрини ушбу жангда фаворит деб биламан. Бироқ, Тайсон қандай формада эканлигини билмайман. Агар кутилган тайёргарликка эга бўлмаса, кутилмаган натижа бўлиш эҳтимоли юқори. Иккаласи ҳам жангга тайёр бўлса Фюри барибир маълум бир устунликка эга”, — дея Костя Тсзюнинг сўзларидан “Gazeta.ru” нашри иқтибос келтирди.

 

Эслатиб ўтамиз, Фюри ва Уайт ўртасидаги жанг 23 апрелдан 24 апрелга ўтар кечаси Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади. Олдинроқ жанг ташкилотчилари тўқнашувга 94 000 томошабин келиши кутилаётгани хабар қилинганди. Агар бу амалга ошса 21-асрда бокс мусобақасига мухлисларнинг ташриф буюриш бўйича рекорд ўрнатилади.

 

Аввалроқ, Энтони Жошуа Александр Усикнинг имкониятларини баҳолагани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"