Жамият

Яна ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

У фуқарога ўзини Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси бошлиғи ўринбосари деб таништирган.

Яна ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва Тошкент туман бўлими, Янгийўл туман прокуратураси, ДХХ Тошкент тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

 

 Хусусан, жорий йилнинг 22 апрель куни Тошкент ТХАЙ йўли кўчасида жойлашган “Жеддах” номли миллий таомлар ошхонаси ёнида фуқаро Л.А (исм-фамилияси ўзгартирилган) Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган “Боғизилол” кафеси ёнидан оқиб ўтган анҳор бўйидаги 0,04 га ер майдони эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи қарорини чиқартириб бериши эвазига 30 минг долларни олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.  

 

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ўзини Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси бошлиғи ўринбосари деб таништирган шахс аслида Тошкент туманидаги “Зарбдор” МФЙда ишлаётган ҳоким ёрдамчиси экани аниқланди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"